Пайшанба куни Чикаго штати полициясига мурожаат қилган АҚШ президенти Барак Обама миллий озчиликлар вакилларига диққат-эътибор қаратган тақдирларида зўравонлик жиноятларининг миқдори камайишига эришишлари мумкинлигини таъкидлади. Бу ҳақда USA Today нашри ёзмоқда.“Мен полицияни у хизмат қилаётган жамиятдан айирадиган ҳар қандай ғояни инкор қиламан. Бундай ғоялар ОАВда жуда кўп тилга олинади, аммо уларга рейтингини оширишни истаган сиёсатчилар мурожаат қилади”, - деди у Халқаро полиция раҳбарлари уюшмасида ўтган учрашувда. Президент полициячилар мамлакат хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшаётганини ва бундан барча америкаликлар фахрланиши лозимлигини таъкидлади.“Полициячилар жуда кўп вазиятлар балогардонларга айланишади, биринчи навбатда жамиятда адолат етарли даражада таъминланмаётган ўринларда уларга барча айб юкланади. Мен сиз ишни яхши бажараётганларингни биламан, шу билан бирга, айрим муаммоларга ҳам дуч келишингиздан хабарим бор”, - таъкидлади АҚШ раҳбари.
|