Обама Россия АҚШнинг биринчилигини шубҳа остига олиш ниятида эмаслигини таъкидлади


АҚШ президенти Барак Обама Россия президенти Владимир Путин Суриядаги хатти-ҳаракатлари билан Вашингтоннинг жаҳон миқёсидаги биринчилигини шубҳа остига қўймоқда, деган фикрга қўшилмайди. Бу ҳақда у CBS телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.“Агар сиз мамлакат иқтисодиётини ер билан битта қилиш ва қўшинларини ягона иттифоқчисини қўллаб-қувватлашга йўллаш етакчиликдан далолат, деб ўйласангиз, унда биз бу сўзни турлича тушунар эканмиз”, - деди Обама.Шундан сўнг Обама етакчиликни ўзи қандай тушуниши айтди: “Мен етакчиликни бутун дунёни Эрон ядровий бомбага эга бўлмаслиги учун мобилизация қила олишда тушунаман.Яқин Шарққа келадиган бўлсак, бизда 60 мамлакат коалицияси бор, улар Россия стратегиясини қўллаб-қувватламайди. Улар бундай стратегия ишламаслигини таъкидламоқда”.



Категория: DUYNO XABARLARI
Просмотров: 814 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 22:48
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz