Офисда ишлаб, қандай озиш мумкин?
Агар офис ходими бўлсангиз, кўп вақтингизни компьютер олдида ўтказишингиз сир эмас. Ўтроқ ҳаёт тарзи ортиқча вазн тўплашга олиб келади. Бу сизга ёқмаса, унда қуйидаги тавсиялар сиз учун айни муддао бўлиши шубҳасиз. Офисда озиш бўйича асосий маслаҳатлар
Иш пайтида овқатдан батамом воз кечишга уринманг, чунки бундай "қурбонликлар” қондаги гемоглобин миқдорини пасайтириб юборади, метаболизм жараёнларини сустлаштиради, бу эса озишга мутлақо ёрдам бермайди. Аксинча, мутахассислар тез-тез тамадди қилишни маслаҳат беради, улар енгил ва меъёрида калорияли бўлиши керак. Масалан, хом сабзавотлар ёки озроқ миқдордаги ёнғоқлар очлик ҳиссини енгишга ёрдам беради. Кун давомида камида уч-тўрт марта ҳеч қандай қўшимчалар қўшилмаган кўк чой ичинг. У ўзингизни тетик ҳис қилишга кўмаклашади, бунинг устига организмни шлаклардан тозалайди. Парҳезчиларнинг яна бир тавсиясидан фойдаланишни маслаҳат берамиз. Унга кўра, тановул қилинган овқатни доим ҳисоблаб боринг, яхшиси уни қоғозга қайд этинг. Агар ушбу "ҳужжат” доим кўз олдингизда турса, организм овқатни ўн беш фоиз камроқ талаб этади. Жисмоний юкламани ҳам унутманг, машқларни бемалол офис шароитида ҳам бажариш мумкин. Масалан, лифтдан фойдаланмасдан, зинапоядан чиқиб-тушинг. Олиб борилган кузатувлар офис ходимлари кун давомида икки мингта қадам ташлашини кўрсатди. Сизнинг вазифангиз бу кўрсаткични икки бараварга ошириш, шу боис юзага келадиган ҳар қандай имкониятдан фойдаланиб қолинг, шу жумладан тушликка танаффус пайтида ҳам. Агар юқоридагиларга амал қилсангиз, унда офисда ишлаш ортиқча вазн орттириш сабабчисига айланмайди. Ишларингизга омад! | |
Категория: SOG'LIK (SIXAT-SALOMATLIK) | | |
Просмотров: 1647 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Добро Пожаловать, Гости