Олимлар кўз-ёшини ушлаб турмасликни тавсия этади
Миннесота ва Ланкастер университетлари олимлари ҳамкорликда олиб борган тадқиқот натижасида йиғлаш фойдали экани аниқланди. Унга кўра, йиғлаш аёллар организмининг устунликларидан бири бўлиб, у стрессларни енгилроқ ўтказиш имконини беради. Олиб борилган тадқиқот йиғлагандан кейин одамларнинг 89 фоизи эмоционал
енгилликни ҳис қилишини кўрсатди. Кўз-ёши билан бирга стрессни келтириб
чиқарувчи моддалар ҳам чиқиб кетади. Йиғламайдиган одамларда эса бу бирикмалар
организмда тўпланиб қолади ва вақт ўтиши билан юрак хуружи каби оғир
оқибатларга олиб келиши мумкин.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, сўз фақат эмоционал кечинмалар билан боғлиқ
кўз-ёшлари ҳақида бормоқда. Кўзнинг шиллиқ пардаси ачишганида ёки оғриқдан
пайдо бўлган кўз-ёшларига бунинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Маълум бўлишича, одам
ҳиссиётларга берилиб йиғлаганида чуқур нафас олар экан. Ушбу жараён
организмдаги кортизол даражасини пасайтириш имконини беради. Кортизол эса
стресс ривожланиши учун жавоб берувчи асосий гормон ҳисобланади. Бундан
ташқари, одам йиғлар экан, бу билан ўзининг артериал қон босимини
тартибга солади ва қон томирларини тозалайди.
Айнан шу боис кўз-ёшларини заифлик аломати деб ҳисоблайдиган эркаклар вақт
ўтиши билан ушбу фикрнинг қурбонига айланади, чунки уларнинг организмида стресс
гормонининг хавфли миқдори тўпланади ва бу юрак-қон томир касалликларининг
ўткир шакли пайдо бўлишига олиб келади.
Айтиш жоизки, йиғининг фойдаси ҳам нисбий тушунча. Агар кўз-ёшларига ҳаддан ташқари эрк берилса, тери, айниқса, юз териси ўз рангини ўзгартиради ва сўлиб қолади. Шу боис шифокорлар ҳафтасига бир мартадан кўп йиғлашни тавсия этмайди. | |
Категория: SOG'LIK (SIXAT-SALOMATLIK) | |
Просмотров: 1536 | |
Похожие материалы
Shahzoda ft. Shoxrux - Ket mp3
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Время: 16:01
Добро Пожаловать, Гости
Добро Пожаловать, Гости
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. |
Сделать бесплатный сайт с uCoz