Олимлар охир замонгача 87 йил қолганини таъкидламоқда

Олимлар яқин ўн йиллар ичида жаҳон океани барча шаҳарларни ғарқ қилиши ва камида 100 миллион киши нобуд бўлишини башорат қилмоқда.

Бу ҳақда Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳининг маърузасида айтилади. 2100 йилга келиб, жаҳон океанининг сатҳи бир метрдан кўпроққа кўтарилади. Тадқиқотчиларнинг қайд этишича, бунга инсон фаолиятининг салбий натижаси ҳисобланган глобал исиш сабабчи бўлади. Уларнинг сўзларига кўра, умумий манзаранинг ёмонлашиб бораётгани бир неча ўн йиллардан буён кузатилмоқда, деб ёзади "Обозреватель” портали. Иқлимшунослар юзага келган вазиятни ўзгартириш учун атмосферага ташланаётган чиқиндилар миқдорини зудлик билан қисқартириш зарурлиги ҳақида огоҳлантиришмоқда. Ҳозир гуруҳ тақдим этган маърузадаги маълумотларни яқин кунларда Стокгольмда бўлиб ўтадиган анжуманда муҳокама қилиш режалаштирилган. Унда дунё мамлакатларидан келган олимлар ва ҳукумат аъзолари қатнашади. Анжуман якунлари сентябрь ойида чоп этилади.

 Manba:darakchi.uz



Категория: DOLZARB MAVZU
Просмотров: 2409 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 20:16
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz