«Пахтакор» сафарда “Ал-Айн” билан дуранг ўйнади


“Пахтакор” ОЧЛнинг 4-турида сафардан 1 очко билан қайтди. Тошкентликлар жамоаси БААнинг “Ал-Айн” жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ўйиннинг 20-дақиқасида мезбонлар томонидан уюштирилган илк хавфли ҳужум гол билан якунланди. Жирес Кембо Экоко жарима майдончасига кириб келди ва кучли зарба билан олис бурчакни аниқ нишонга олди.
“Пахтакор” танаффусга чиқиш олдидан ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Мерзляков чап қанотдан олис устун томон узатма берди ва Сергеев бош билан дарвозани ишғол қилди.
Иккинчи бўлим тенгма-тенг курашлар остида кечди, лекин мухлислар бошқа гол кўришмади.
Шу тариқа, “Пахтакор” сафарда 1 очкони қўлга киритди. Эндиликда “Ал-Айн”да 6, “Пахтакор” ҳисобида 5 очко бор. 4 очко эга бўлиб турган “Нафт” бугун “Аш-Шабоб” (2 очко) меҳмони бўлади.
Ал-Айн – Пахтакор – 1:1
Голлар: Жирес Кембо Экоко (20) — Игорь Сергеев (45+2)
Ал-Айн: Холид Иса, Исмоил Аҳмад, Муҳаннад Салим, Муҳаммад Ғариб, Муҳаммад Фаёз, Рашид Иса (Катирий 70), Муҳаммад Абдулраҳмон (Иброҳим Диакий 74), Умар Абдулраҳмон, Ли Мёнг Жу, Ҳилол Саид, Жирес Экоко
Пахтакор: Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Егорь Кримец, Владимир Козак, Даврон Ҳошимов, Жавоҳир Соҳибов, Кахи Махарадзе (Акбар Исматуллаев 88), Шерзод Каримов, Станислав Андреев (Баҳодир Пардаев 74), Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев (Жалолиддин Машарипов 60)


Категория: SPORT YANGILIKLARI | Теги: Пахтакор, Ал-Айн
Просмотров: 1179 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 21:29
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz