“Паспорт столи”: Нобиометрик паспортларнинг амал қилиш муддати узайтирилмайди


Маълумки, 2011 йил 5 январда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган эди. Унга мувофиқ, 2015 йилнинг охирига қадар юртимизда янги паспорт тизими жорий этиладиган бўлди.
Мана, белгиланган охирги муддатга ҳам тобора яқинлашиб бораяпмиз. Аммо халқ орасида, интернет ва ижтимоий тармоқларда нобиометрик паспортларнинг амал қилиш муддати яна 14 ойга, яъни 2016 йилнинг 31 декабрига қадар узайтирилар экан, деган мазмундаги турли гап-сўзлар кенг тарқалди. Шу каби миш-мишларнинг қанчалик асосга эга эканини аниқлаш мақсадида пойтахтимиздаги бир неча “паспорт стол”ларига бориб, у ердаги ҳолатни ўргандик.
Жумладан, кеча – 10 ноябрь куни Чилонзор тумани ИИБ Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига бордик. Асосий дарвозадан ҳовлига киришимиз биланоқ «Саноат-қурилиш банки» шохобчаси эшиги олдида навбат кутиб турган 15-20 кишига кўзимиз тушди. Соат 14дан бир оз ўтган, банклар учун тушлик вақти бошланганига қарамасдан, фуқаролардан биометрик паспорт олиш учун тўловлар қабул қилинаётган экан.
Ҳужжатлар қабул қилиш хоналарига йўл оламиз. Бу ерда ҳам 15-20 киши қўлларида навбат рақами туширилган талонларни ушлаган ҳолда ҳужжатларини қабул қилиб олишларини кутишмоқда. Паспорти чиққанлар эса навбатсиз кириб, уларни олиб кетишаяпти. Хуллас, умумий ҳолат биз тасаввур қилгандек бўлиб чиқмади.
Сўнгра Чилонзор тумани ИИБ Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари билан учрашиб, миш-мишларнинг қанчалик асосга эканини сўрадик.

“Ундай гап йўқ, кўриб турибсиз, одамлар янги биометрик паспорт олиш учун ҳужжатларни бир куннинг ўзида расмийлаштириб кетишаяпти, 2015 йилнинг 31 декабригача барча биометрик паспорт олишга улгуриши мумкин”, - деди суҳбатдошимиз. Унинг сўзларини Kun.uz сайтининг соҳага алоқадор юқори лавозимли ахборот манбаси ҳам тасдиқлаб, нобиометрик паспорт олиш муддатининг узайтирилиши тўғрисидаги хабарларни инкор қилди.

 


Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR | Теги: Паспорт столи, Нобиометрик паспорт
Просмотров: 1265 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 06:07
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz