Покистондаги сув тошқини оқибатида 1,7 миллион киши жабрланди

 
Покистонда ёмғирлар мавсуми туфайли кўп миқдорда ёққан жала ёмғирлари келтириб чиқарган сув тошқини натижасида камида 1,7 миллион киши жабрланган.

Айни пайтда 178 нафар киши ҳалок бўлган ва бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган. Асосан Панжоб, Синд ва Хайбер-Пахтунхва провинциялари ҳудудидаги жала ёмғирлари ва сув тошқинидан жами 5,6 мингта қишлоқ жабрланган. Сув оқимлари 20 мингдан зиёд уйни вайрон қилган. 

Сув тошқини оқибатида уй-жойидан ажралган одамлар учун ҳозир 350 та палаткали шаҳарча фаолият кўрсатмоқда. Айтиш жоизки, ҳар йили ёмғирлар мавсумида юзага келадиган табиий офат Покистон иқтисодиётига ва хўжалик инфратузилмасига жуда катта зарар етказади. Бу ерда сув тошқини натижасида ҳар йили юзлаб одамлар нобуд бўлади, ҳудуднинг катта қисмини сув босади. 

Хусусан, 2010 йили Покистонда юз берган энг катта миқёсли сув тошқинларидан бирида 1,8 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган, жабрланганларнинг умумий сони эса 21 миллион кишига етган. 

Manba: www.darakchi.uz



Категория: DUYNO XABARLARI
Просмотров: 1236 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 10:42
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz