Qirg‘izistonda kirill alifbosidagi .кр domeni ishga tushiriladi
Қирғизистон ICANN (домен номлари ва IP-манзилларни бошқариш бўйича нотижорий корпорация)га кирилл алифбосидаги .кр доменини олиш бўйича ариза тақдим этди. Бу ҳақда КирТАГ Қирғизистон Транспорт ва коммуникация вазири ўринбосари Эрнис Мамирканов маълумотига асосланиб хабар қилди. “Вазирлик нима сабабдан Кирнет ривожланмаётгани, қирғиз тилидаги сайтлар оммавий эмаслиги борасида блиц-таҳлил ўтказиб кўрди. Маълум бўлишича, минтақалар аҳолиси лотин тилини унчалик яхши билмайди. Шунинг учун биз ICANN`га кирилчадаги домен олиш учун мурожаат қилдик”, - деди вазир ўринбосари. Унинг сўзларига кўра, корпорация лотин тилидаги kp домени мавжудлиги, уни кирилл алифбосидаги домен билан алмаштириб қўйишлари мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирган. “Бироқ кирилчадаги домен асосан Қирғизистон ҳудудида қўлланилади”, - деди Э.Мамирканов. | |
Категория: TEXNOLOGIYA | | |
Просмотров: 960 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Добро Пожаловать, Гости