Нима учун Самарқандда аҳоли учун табиий газ йўқ? Ахир газ қувурлари вилоятимиз ҳудуди орқали ўтади, 50га яқин автомобилларга газ қуйиш шохобчалари куну тун ишлаб, қувурлардан метанни суғуриб олмоқда. Гап нимада? Ушбу ноодатий ҳолатнинг асосий сабаблари нимада, деб ёзмоқда самарқандлик журналист Тошпўлат Раҳматуллаев.Mақолада Самарқанд вилоятида табиий газ, электр энергияси ва ичимлик сувидаги узилишлар сабаблари, ушбу вазиятга фуқароларнинг муносабатлари келтирилган.
Мана, бир неча йилдирки, Зехни кўчасида газ йўқ, гоҳида соатлаб электр энергияси бўлмайди”, – дея “Самарқандшаҳаргаз” бошлиғи қабулхонасида турган ўрта ёшли эркак сўзларидан иқтибос келтирилади.“Худога шукр, бизда тинчлик ҳукм сурмоқда, умид қиламизки, маиший қийинчиликлар тез орада ортимизда қолади, – дея унга жавоб беради кекса ёшли киши. – Ўтган йилга қадар бизнинг Сўзонгарон кўчамизда газ билан боғлиқ муаммо йўқ эди. Бироқ нимадир бўлдию, мана иккинчи йилдирки, уйимда газнинг ҳидиям йўқ. Шаҳаргаз бошлиғидан гап нимадалиги, вазият яхши томонга ўзгаради, билишни истайман”.“Дарвоқе, мазкур муассасага асосан аёллар шикоят билан келишган. Улардан бири Надежда Булгакованинг айтишича, шаҳар газ хизмати бошлиғи ҳузурига уч кундан буён қатнамоқда. “Даҳбет кўчасидаги уйда 76 ёшли Алексей Волконидин оғир бемор, газ йўқ, - дейди у. – Биринчи мурожаатимдан кейин участка инспектори уйимизга келди. У фақат газ йўқлигини тасдиқлади, бошқа ҳеч нарса қилгани йўқ”, - деб ёзади муаллиф.Газ йўқлиги ёки паст босими пастлиги сабаб истеъмолчилар Самарқанд шаҳар газ хизматига мурожаат қилишмоқда. Уларнинг шикоятини эшитган шаҳар ва вилоят газ хизмати раҳбарияти: “Газ қувурларида етарли миқдорда газ бўлмаса нима қилайлик?”, - дея жавоб беришади...Мақолада шаҳар газ хизмати бошлиғи Иззатулла Йўлдошев шаҳарга талаб қилингандан кам газ берилса, нима ҳам қила олар эди, дея мулоҳаза билдирилган.
|