“Samsung” компанияси қайишқоқ смартфонни октябрда тақдим этади

"Samsung” компанияси қайишқоқ OLED-дисплейига эга биринчи Android-смартфонни тақдим этиш вақтини эълон қилди.

Компаниянинг стратегик маркетинг бўйича раҳбари Ди Жей Ли берган маълумотга кўра, "букилувчи” экранли гаджет октябрь ойида Жанубий Кореяда тақдим этилади. Айтиш жоизки, қайишқоқ OLED-дисплейлар (суюқ кристалли экранларга қараганда ёрқинроқ ва қўшимча ёритишни талаб этмайди) компанияга бозорда сезиларли устунликни беради. Албатта, янги смартфон тўлиқ қайишқоқ бўлмайди.  

Муҳандисларнинг ғоясига кўра, экраннинг букиладиган жойида хабарлар, янгиликлар лентаси ёки кириш СМС-ларини кўриш мумкин.

Қайд этиб ўтамиз, қайишқоқ OLED-дисплейлар суюқ кристалли экранларга қараганда анча қимматроқ туради. Бу йил "Samsung” ва "LG” компаниялари ўзларининг улкан телевизорларини ҳам худди шундай панеллар билан жиҳозлай бошлади. Одатда, бундай техниканинг нархи 9 минг доллардан бошланади. 

 



Категория: TEXNOLOGIYA | Теги: samsung
Просмотров: 1829 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 08:04
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz