Сандиқда ётган 75 миллион диплом

Халқаро Меҳнати ташкилоти ҳар йили бандлик масаласига бағишланган хисобот эълон қилади. Яқинда эълон қилинган Ҳисоботда жахон иқтисодиёти паст кўрсаткичлар билан ўсиб бораётгани сабаб бандлик муаммоси бартараф этилмаётгани таъкидланади. Жахон иқтисодий инқирози кўплаб корхоналарни касодга учратди. Бу эса миллионлаб одамларни ишдан махрум қилди.

Гай Райдер нима дейди?

Тахлилчилар 15 ёшдан 24 ёшгача бўлганлар орасида ишсизлик кўплигидан хавотирга тушмоқда. Бугунги кунда ишга яроқли ёшларнинг тахминан 13,1 фоизи ишсиз экан. Бу катта ёшдагилар ўртасидаги ишсизликдан уч баробар кўпдир.

Мазкур муаммо ўқиш ва ишламайдиган ёшлар кўпайиб бораётган Яқин Шарқ, Шимолий Африка, Лотин Америкаси, Жанубий Европа, Кариб хавзаси, Шарқий ва Жанубий Осиёдаги  мамлакатларида яққол кўзга ташланмоқда. “2013 йил якунларига қараганда, ўтган йили 202 миллион ишсиз рўйхатга олинган. Бу 2012 йилга нисбатан 5 миллион кўпдир” — деди Халқаро Мехнат ташкилоти бош директори Гай Райдер.


Kўриниб турибдики, жахон ахолисининг ишга яроқли 6,1 фоизи ишсиз экан. Гай Райдер асосий зарба ёшларга берилаётганини эслатиб ўтар экан, 15 ёшдан 24 ёшгача бўлган ишсизлар сони  74,5 миллионга етганини таъкидлади.

Агар вазият шу даражада ривожланадиган бўлса, у холда 2018 йилга бориб жахонда ишга яроқли ахолининг 215 миллиони ишсиз бўлади. Шу давр мобойнида хар йили ўртача 42,6 миллион киши жахон мехнат бозорида банд бўлиши керак. Аммо,  атиги 40 миллионга яқин иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Сандиқда ётган 75 млн диплом

БМТ мутахассислари жахондаги ишсизларнинг кўпайишига иқтисодиётдаги тараққиётнинг пастлиги сабаб бўлаётганини айтишади. Замонимизнинг долзарб ва ер шари ахолисини ташвишга солаётган муаммоларидан бири шубхасиз ишсизликдир.

Бугунги кунда дунёнинг турли нуқталарида олий маълумотли бўлишга қарамай нафақат яхши,  балки, оддий иш топиш хам мушкул бўлиб қолди. Жахонда олий маълумот тўғрисида диплом олган мутахассисларнинг иш билан таъминланиши хам асосий муамолардан бири бўлиб турибди. McKinsey консалтинг компанияси ўтказган тадқиқот натижаларига қараганда, дунёда олий ўқув даргохини битирган 75 миллион талаба иш билан таъминланмаган.

Ишсизлик бўйича “ким ўзар”

Ишсизлар сони бўйича Мавритания биринчи ўринда турибди. Бу мамлакатда ишга яроқли ахолининг 30,89 фоизи ишсиз экани маълум қилинди.

Италияда бу рақам шу йилнинг феврал ойида 13%  ташкил қилди. Мамлакат Миллий статистика институтнинг маълум қилишича, ўсмирлар ўртасидаги ишсизлик 42,3 фоизни ташкил қилади.

Кипр ва Грецияда хам шу каби холатни кўриш мумкин. Еврохудудда февраль ойида ишсизлик 11,9 фоизни ташкил қилди. 

Ғарб иқтисодчиларининг сўзларига қараганда, ишсизлик нафақат қолоқ, балки ривожланган мамлакатларнинг  ҳам асосий муаммоларидан бирига айланиб қолди.


адқиқотчилар ишсизлик рухий стрессга сабаб бўлишини айтишади. Америкалик олимларнинг сўзларига қараганда, бир йил ишсиз юриш беш йиллик умрнинг заволига айланар экан. Ишсизлик  жиноятчилик ва гиёхвандлар сонининг ортишига, ўз жонига қасд қилувчиларнинг кўпайишига сабаб бўлади. Мана шунинг ўзиёқ ишдан айрилган ва тақдир хукмига ташланган инсон жамият учун хавфли эканини англатади.

Бизда бошқача манзара

Мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, унда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, айниқса касаначилик меҳнатини ривожлантириш ҳамда ролини оширишга алохида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистонда хукумат томонидан  2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ишлаб чиқилган. Дастурдан кўзланган мақсад – демографик омиллар ва иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотларни ҳисобга олган ҳолда ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг салоҳиятини ишга солиш, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, бандлик ва тадбиркорликнинг самарали шаклларини ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича кенг миқёсдаги ва бир-бири билан ўзаро боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширишдан иборатдир.


Мамлакатимизда 2014 йилда 983,6 мингта иш ўрни ташкил этиш назарда тутилмоқда. Асосий эътибор таълим муассасаларининг битирувчиларини, аёлларни, ногиронларни ҳамда аҳолининг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бошқа тоифаларини ишга жойлаштиришга қаратилган.


Ш.Тўлаганов, Сиёсий шарҳловчи



Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR | Теги: диплом
Просмотров: 1806 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 16:44
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz