«Сантос» ФИФАдан Неймарни ярим йилга дисквалификация қилишни сўрамоқда


"Cантос” клуби раҳбарлари ФИФАга мурожаат қилиб, клубнинг собиқ ҳужумчиси Неймарни ярим йилга дисквалификация қилишни сўрашди. Бу ҳақда Globo нашрида хабар қилинган.Маълумотларга кўра, футболчи “Барселона”га ўтиш мобайнида “Сантос” билан амалда бўлган шартномасини бузган.Неймарнинг ўзи бу айбловларни рад этмоқда. Унинг сўзларига кўра, “Барселона”га ўтиш жараёнида ҳеч қандай қоидабузарликка йўл қўйилмаган.Бразилия клуби Неймардан катта миқдордаги пул ундириб, унинг ярим йилга дисквалификация қилинишига эришмоқчи.2013 йилда Неймар “Сантос”дан “Барселона”га ўтган.  Каталонияликларнинг ўша пайтдаги президенти Сандро Россель Неймарнинг клубга 57,1 млн евро эвазига ўтганини айтган, бироқ кейинроқ клуб раҳбарияти футболчи билан қўшимча шартномалар мавжудлигини тан олган. Футболчининг отаси эса трансфернинг ҳақиқий баҳоси сифатида 100 млн евро атрофидаги суммани айтган.



Категория: SPORT YANGILIKLARI
Просмотров: 1005 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 23:33
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz