Саратонга қарши овқат: нима ёрдам бериши мумкин?

Замонавий мутахассислар саратон ҳолатларининг камида учдан бир қисми носоғлом овқат туфайли келиб чиқади, деб ҳисобламоқда. Шу тариқа,  менюга ўзгартириш киритиш ва ушбу касаллик хавфини камида 30 фоизга камайтириш мумкин. 


Саратонга қарши менюга тўхталадиган бўлсак, аввало, ўсимлик озуқасига эътибор қаратиш лозим. Сабзавотлар, қўзиқоринлар, мевалар, реза мевалар, ёнғоқлар – ушбу маҳсулотларнинг ҳаммаси саратоннинг баъзи турларини камида 25% га камайтиради.


Хусусан, бўтқалар углеводларнинг соғлом манбаи ҳисобланади. Кунни, албатта, бўтқадан бошлаш керак. Тушлик сабзавотли салат, сабзавотлар солинган шўрва, балиқдан иборат бўлиши лозим. Сабзавотлар орасида пиёз, саримсоқпиёз, яшил баргли сабзавотлар, қизил булғор қалампири, сабзи, помидор, брокколи, қовоқ, редиска жуда фойдали ҳисобланади. Кечки овқатга омлет тавсия этилади, чунки тухум таркибидаги холин моддаси кўкрак бези саратони хавфини тўртдан бир қисмга камайтиради. Шунингдек, кечки овқатга дуккаклилар ёки шунчаки бир стакан қатиқ истеъмол қилиш мумкин.


Юқоридаги маҳсулотлардан ташқари, зарарли ўсимталар профилактикаси учун тахир шоколад, кепаклар, табиий қаҳва, кўк чой, наъматак дамламасини ичиш ҳам фойдали.



Категория: SOG'LIK (SIXAT-SALOMATLIK) | Теги: Саратон
Просмотров: 1439 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 16:28
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz