Саратонни даволайдиган вакцина яратилди


Исроиллик олимлар саратон касаллигини кимёвий даволаш усулисиз даволайдиган вакцина яратдилар.

Шу пайтгача саратон касаллигини кимёвий усул билан даволашдан бошқа чора йўқ эди, бу эса инсоннинг барча органларига салбий таъсир кўрсатар эди. Эндиликда эса бу касалликнини кимёвий аралашувсиз даволаш чораси топилди, дея хабар беради Uz24.uz нашри.

Бунга эришиш учун исроиллик олимлар Леа Айзенбах бошчилигида нақд 30 йил ҳаракат қилдилар. Мана бугун Леа ва унинг ҳамкасблари, ушбу янги препарат билан саратоннинг 20 дан ортиқ  турини даволаш мумкинлигини ишонч билан айтмоқдалар. Мазкур вакцинани Саратон касалига қарши кураш тарихидаги энг самарали кашфиёт дейиш мумкин.

НТВ телеканалининг хабар беришича, саратоннинг турига қараб, керакли вакцина қон орқали юборилиши ёки касалланган орган хужайрасига бириктирилиб қўйилиши мумкин. Вакцина бириктирилган ҳужайра ўз муҳитига ижобий таъсир қилади ва саратон билан касалланган хужайраларни йўқ қилади.



Категория: SOG'LIK (SIXAT-SALOMATLIK) | Теги: Саратон
Просмотров: 1600 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 15:38
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz