СЕВГАН ИНСОНЛАРИМИЗНИ СИНАШ ЭМАС, ШУНЧАКИ ИШОНИШ КЕРАК(ҲИКОЯ)


Яқинда бир кичик ҳикояни ўқиб қолдим. Ва  мухлислари билан бўлишишга қарор қилдим.
 
Бир эркак, бир куни ўз хотинини синамоқчи бўлибди. Аммо у бундай натижани кутмаганди ҳам.
Бир куни эркак, хотинини синаш мақсадида хайрлашув хатини ёзади. Хатни стол устига қўядида, ўзи эса кровать тагига яширинади. Ва хотинини ўша ерда кутади.
У, қилаётган иши болаларга хос бўлишига қарамай, унинг хотини нима қилишини билиши керак эди. Эркак, хотини йиғлаши ва дугоналарига хўрсиниб телефон қилишини кутади. Ва ниҳоят хотини ишдан келади ва хатни ўқийди.
Бир неча вақт ўтгандан кейин, хотини уйга келиб, хатни ўқий бошлайди, ручкани оладида эри ёзган хат пастига нималардир ёзади. Кейин эса қанақадир қўшиқни ҳиргоя қилиб, рақсга тушдади. Эри кутган ғамгнлик ва йиғидан асар ҳам йўқ эди. У, кўпроқ бахтли инсонга ўхшарди.
Эри бу ҳодисадан ҳайратга тушади. Аммо вақт ўтиши сайин воқеа бундан ҳам ёмонроқ тус ола бошлайди.
Аёл, телефонни қўлига оладида, рақамларни тера бошлайди. Эри эса у ким билан гапираётганини диққат билан эшитар эди:
"Салом азизим, мен тайёрман ва сеникига йўл олаяпман. Анави ахмоқ эрим эса ва ниҳоят мени ташлаб кетибди. Мен бунга эриша олдим. Ўзим, қандай қилиб унга турмушга чиққанимга ҳайронман. Афсуски, биз сен билан олдинроқ учрашмаганмиз. Майли, азизим, кўришгунча!”
У, телефонни қўядида эшикдан чиқиб кетади.
Бироз ўтиб, эри уйнинг эшиги очилиб, ёпилганини эшитади. "Хотиним кетди”, деб хафа бўлади. Кўз-ёшларга тўла кўзлари билан кроватьнинг тагидан чиқади ва хатга нима ёзиб кетганини ўқишга қизиқади.
Кўз-ёшларини артиб, хатни ўқий бошлайди. "Кровать остидан оёқларингиз кўриниб турибди. Мен дўконга нонга чиқиб кетяпман.”
Синаш эмас шунчаки ишониш керак, деб қолувчи Сизнинг Зарнигор Хаятовангиз.


Категория: SEVGI DUNYOSI
Просмотров: 1929 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 20:04
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz