Севинч "тарқалган" ва танқидга учраётган видеосига изоҳ берди!


“Ўзбекнаво” яқиндагина санъаткорлар хулқи, одоби борасида қайғурган ҳолда навбатдаги маънавий-маърифий учрашувни ташкил этди. Унга кўра, санъаткорларнинг очиқ-сочиқ фото ва видеоларни ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларда тарқатмаслиги борасида қаттиқ огоҳлантирилди. Агар, бу огоҳлантиришларга қайси хонанда амал қилмаса, лицензияси тўхтатиб қўйилиши мумкин. Куни кеча эса Севинч Мўминованинг ҳиндча қўшиқ куйлаб, рақсга тушгани тасвирга олинган видео “ютуб”да “янгисидан” қабилида тарқаб кетди. Ва турли фикрлар ёғдирилди. Ким бу видео “қаҳрамони”ни танқид остига олса, бошқа биров, Севинчнинг шунчаки ўзига хос услуби дея изоҳлади.  Куни кеча сайтитмиз билан боғланган хонанда бу видео борасида нуқтаи назарини билдирди.
Севинч Мўминова:
-Мен 20 йилдан бери куйлайман. Лицензияни энг биринчилардан бўлиб олган санъаткорман. Рақсга тушсам нима бўлибди?  Лицензияни олганимдан кейин ўйинга тушмаганман-ку?! Санъатга ўзига хос рақсга тушиб, куйлашим орқали кириб келганман. Севинчни ана шундай қабул қилишади. Агар, рақсга фақат раққосалар тушсин, аёл хонандалар бирон марта ҳам қимирламай, фақат микрофон ушлаб куйласин деган қарор чиқса, албатта, унга амал қиламан. Калта куйлак кийган дейишса, мендан баттар кийинаётганларни нега гапиришмайди? Нима бўлса, Севинч айбдорми? Бу видеонинг нимаси ёмон? Саҳнага чиқсам, мен ана шундайман: рақсга тушаман, юрагимдан куйлайман. Ортиқча қандай ҳаракат қилибманки, менга танқид тошлари отишса?! Қани, бирон беҳаё қилиқ? Аслида, оилали бўлгач, фарзанд кўргач, бутундай ўзгардим. Саҳнада қанчалар шўх-шодон бўлсам ҳам ҳаётда ўз қадр-қимматим, ор-номусим борлигини оилам, турмуш ўртоғим, мухлисларим билади.  “Зулфия” мукофоти билан тақдирлашгани, олтиндан медал тақишгани истеъдодим туфайли-ку?!  Ҳаммасига ўз меҳнатим, ижодим билан эришиб келмоқдаман.
Жасур


Категория: SHOU-BIZNES habarlari | Теги: Севинч Мўминова
Просмотров: 4062 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 14:43
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz