Шаҳзода Муҳаммедова интернетдагиларга қатъий чора кўрмоқчи Mp3lar.Com



Актриса Шаҳзода Муҳаммедова ҳеч тинч юрмайди. Кўпинча Instagram’даги шахсий саҳифаси орқали ҳаётида рўй бераётганлар воқеалардан мухлисларини мунтазам равишда хабардор қилиб борадиган Муҳаммедова мазкур ижтимоий тармоқда унинг номи билан очилган саҳифа эгаларига очиқ-ойдин эътироз билдирди.“Ҳурматли еттита Шаҳзода Муҳаммедовалар! Яхшимисизлар, чарчамаяпсизларми?”, - дея мурожаат қилди актриса унинг номидан очилган саҳифа эгаларига.


“Менинг номимдан саҳифа очиб одамларни алдаяпсизлар. Мен мега юлдуз бўлмасам, нима қиласизлар мени номимдан сохта саҳифалар очиб? Саҳифамга кириб дўстларим ва мени кузатувчилар билан жанжаллашиб, одамларни алдаманглар, илтимос”, - дейди актриса. Шунингдек, агар бу сохта саҳифалар тез орада ўчириб юборилмаса Муҳаммедова бошқа чора кўришга мажбур бўлишини ҳам маълум қилди. Яқиндагина shok.uz сайтини судга бердим дея аюханнос солган Шаҳзода бу кетишда интернетдагилар билан ҳам судлашмаса бўлгани.


Категория: SHOU-BIZNES habarlari
Просмотров: 1134 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 07:08
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz