Shahzoda eng katta yutig'im oilam va farzandlarim

Шу йилнинг май ойида ўзининг яккахон концерт дастурини тақдим этишга ҳозирлик кўраётган Шаҳзода “Shov-shuv” сайтига интервью берди. Суҳбатда хонанда яқинлашиб келаётган концерти ҳақида, шахсий ҳаёти ва фаолиятига оид бир қанча саволларга жавоб берди. Ушбу интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

-Шаҳзода, май сизнинг янги яккахон концертларингиз билан бошланади. Қайси қўшиқларингиз оммалашишидан умидворсиз?

-Худо хоҳласа, ҳаммаси! (кулади). Бу гапимдан ўзига жуда ишонувчан экан деб ўйламасликларини истардим. Ахир, умид қилишнинг нимаси ёмон?! Чунки, ҳар бир қўшиғимни мухлисларимга ёқиши учун чин дилдан севиб, яратаман!

-Жажжи Холид қўшиқларингизни тинглаяптими?

-Холид ҳали қўшиқларимни тинглаш ёшига етгани йўқ. Бироқ, у мен тўқиган эртакларни тинглашни хуш кўради. Энг қизиғи, айрим эртакларни она-бола иккаламиз тўқиймиз! Эртак воқеаларини эса хэппи-энд билан тугатамиз! Ахир, эртаклар – яхшиликка етаклар!

-Кечира олишда қанчалар кучлисиз? Кечира олмайдиган инсонларингиз ҳам борми?

-Одатда, мен хафа бўлмайман. Шунчаки, хулоса қиламан. Қачондир дилимни ранжитган ё сотган инсонлар билан эса алоқа қилишни тўхтатганман. Ва бу қоидамга амал қиламан. Мен кимманки, кимнидир кечирсам ё кечирмасам?! Ҳаммаси Яратганнинг қўлида!

-Шаҳзоданинг энг катта ютуғи нимада?

-Энг катта ютуғим – оилам ва фарзандларим.

-Турмуш ўртоғингиз продюсерингиз ҳам. Бу борада омадингиз чопган. Унинг эр ва продюсер сифатидаги қайси маслаҳатларига қатъий амал қиласиз?

-Барча маслаҳатларини инобатга оламан. Ҳар доим амин бўлганман, у ҳар қандай қарорда ҳақ чиққан!

-Йиллар ўтган сайин нима энг муҳимлигини англаб боряпсиз?

-100 фоиз ҳолда менинг оилам ҳамма нарсадан муҳимроқ!

-Тушларга ишонасизми?

-Ишонаман. Кўрган тушларимни эса ҳеч кимга айтмайман.

-Яна фарзанд кўришни истайсизми? Дейлик, ширин қизалоқ...

-Албатта! Худо хоҳласа!

-Бир куни саҳнани қандай тарк этишингиз ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?

-Бу ҳақда ҳар кун ўйлайман. Мен ижодни йўқотишдан қўрқмайман. Муҳими, халқ ишончини йўқотмаслик! Саҳнанинг бағри кенг. Мендан олдин қанчаси келиб-кетган. Мендан кейин яна қанчаси келади. Саҳнага муносиб бўлиш ва уни муносиб тарзда тарк этиш – ҳақиқий санъаткорга хослик деб ўйлайман!

-Жавобларингиздан донолик уфурмоқда...

-Ақл хато ва синовлардан ирода ила муносиб ўтилгандан кейин чархланади!

-Қайси қўшиқларингизни жонли куйлай оласиз?

-Мен жонли куйлай олишимга кўзим етмайдиган қўшиқлар ижро этмайман!

-Лола, Райҳон, Шаҳзода. Улар биргаликда қўшиқ куйлаши мумкинми?

-Йўқ! (Жилмаяди).

-Румий, Навоий, Гёте, Ғаззолий. Улардан қай бирининг ижоди билан танишсиз?

-Улар сафида бўлмаган бошқа бир донишманд ижодидан кўпроқ бохабарман. Ошонинг доно фикрлари мени қаттиқ таъсирлантиради. Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун” каби асарларини бир неча марта мутолаа қилганман. Яширмайман, Румийга сизнинг “инстаграм”да жойлаштираётган постларингиздан кейин қизиқишим ортди.

-Қачон яна кинода суратга тушасиз?
-Яқинда!

-Ижтимоий тармоқларда негатив изоҳ қолдирувчилар ҳам етарли. Уларга бу салбий уринишлардан халос бўлишлари учун қандай маслаҳат берасиз?

-Қалбда қаҳр, алам ва ҳасадни ушлаш хавфлидир. Чунки, улар қанчалар яқин экан, сенинг ҳаётингга ҳам салбий таъсирини кўрсатади. Бировнинг ютуқларини кўра олмаслик ва бундан аччиқланиш инсоний хислатларнинг душманидир! Шахсан мен учун бахтиёр инсонлар ўз ҳаётлари билан машғул бўлганларидир.

-Сизнингча, шоу-бизнеснинг гуллаши учун нима етмаяпти?

-Жуда қийин савол. Бир-икки сабаблар кўрсатиш билан аниқ жавоб бериб бўлмайди!

-Ажойиб телебошловчисиз. “MY5” янги қиррангизни кашф этди. Саволларни ўзингиз тузасизми?

-Албатта, муҳаррирнинг ҳам ўз ўрни бор. Бироқ, суҳбат қай тарзда кечишини олдиндан режалаштириб бўлмайди. Кўрсатувнинг умумий концепцияга риоя қиламиз. Бироқ, саволлар суҳбат давомида туғилади. Суҳбатдошларим – болажонлар. Улар билан диллашиш мароқли. Чунки, улар алдамайди!

-Бу йилги “Оскар”ни Планетамиздаги миллионлаб киномухлислар интиқ кутгани рост. ДиКаприо учун! Сиз ҳам унинг ғолиб бўлишини кутдингизми?

-Мени унинг “ашаддий” мухлиси эмасман. Бироқ, унга “олтин рицар” топширилгани мени ҳам кўпчилик қатори бефарқ қолдирмади. Хурсанд бўлдим.

-“Тирик қолган”ни томоша қилган бўлсангиз керак. У нима берди сизга?

-Ҳаётнинг қадрига етмоқ даркор! Ахир, Аллоҳ ҳеч бир бандасини унинг имконияти етмайдиган, чорасиз вазиятга ташлаб қўймайди!

-Тонгни қай тарзда қарши оласиз?

-Шукрона билан! Ҳа, ҳеч ҳам бир изҳорни айтишдан чарчамайман: “Яратганга шукр”!



Категория: SHOU-BIZNES habarlari | Теги: Shahzoda
Просмотров: 2324 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 07:28
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz