Шифокор учун қимматли совға
Синфдошим шифохонада жарроҳ бўлиб ишлайди, бир неча хусусий клиникаларда амалиёт ўтайди ва давлат туман шифохонасида навбатчилик асосида ишлайди. Бир куни умумий дўстларимиз даврасида иш ҳақида гап очилди, кейин эса хизматда олинга совғалар тўғрисида гаплашдик. Навбат менинг синфдошимга етиб келганида, у ўз ҳикоясини сўзлаб берди. Ўша вақтда дўстимнинг ёши 28 да эди. Давлат шифохонасига унинг кўригига 6 ёшли қизчани олиб келишган, у йиқилиб тушган ва қўли қаттиқ шикастланган эди. Тасвирни кузатгач, дарз кетиш, синишлар йўқлигига амин бўлди. Бироқ қизалоқда туғма кифт дефекти мавжуд бўлган: кифт деярли ҳаракатланмайди ва бир оз эгилган кўринишда бўлиб, бармоқларни бироз қимирлатар эди. Ота-онанинг айтишича, шифокорлар операция қилдиришни таклиф этишган, бироқ натижа учун кафолат берилмаган, уларда операцияни ўтказиш учун ҳам катта миқдордаги маблағ йўқ эди. Дўстим ўша вақтда ёш жарроҳ эди, бу ҳолат унга қизиқ кўринган, кўз олдига операцияни қандай қилиб ўтказиш, қандай кўринишда йиғиш намоён бўлди. У қизчанинг ота-онасига барча текширувлардан ўтиб, унинг олдига хусусий клиникага келишни айтган. Бошқа шифокорлар билан ўтказилган бир неча текширув ва маслаҳатлардан сўнг, жарроҳ дўстим қизалоққа ёрдам бера олишига ишонч хосил қилгач, клиниканинг директори билан келишиб олди. Бемор қизалоқнинг ота-онасини чақириб, операцияни бепул амалга ошириши, кейин эса рамзий тўлов эвазига бошқа клиникада физиотерапияни амалга оширишларини айтган. Қизчанинг ота-онаси иккиланишар эди ва аҳвол бундан-да оғирлашишидан ҳавотирланиб, жарроҳ қандай кафолат бера олишини тинмай сўрардилар. - Мен сизга тўғрисини айтаман, - деди синфдошим, - қизингиз ҳеч қачон пианиночи ёки теннисчи бўла олмайди, бироқ қўли тўғри бўлади ва у қўлини нормал ҳолатда ушлаб, ҳаракатлантириши, ёзиши мумкин. Шунда қизалоқ: - Доктор, мен расм чиза оламанми? Жудаям расм чизгим келяпти. Она қизини қучоқлаганча хўнграб юборди, ота эса кўзини ерга қадаб, шифокорга бош силкиди. - Бир йил ўтгач эса, - дея ҳикоя қилди синфдошим, - ҳаётимда мен учун энг қимматли бўлган совға олдим. Ишхонамга ўша қизалоқ ота-онаси билан ташриф буюришди ва у мен учун ўзи чизган расмни совға қилди. У бизга телефонидаги болакай томонидан чизилган расмни кўрсатди: улкан ранг-баранг гул, бунақаси биологлар томонидан ҳали кашф этилмаган, тасвирнинг тагида эса бола хатида босма ҳарфлар билан “Доктор, раҳмат!” деб ёзилган эди. Бу ҳикояни бежиз келтирмадик. Бугун юртимизда шарафли касблардан саналган шифокорлар куни нишонланмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, ушбу касб эгаларини байрамлари билан муборакбод этамиз, уларга юртимиз аҳолисининг соғлигини асраш, беморларнинг соғайишлари йўлида олиб бораётган фаолиятларида улкан зафарлар тилаймиз. Бахтимизга доимо соғ-омон бўлинг ғамхўр ва жонкуяр шифокорлар. | |
Категория: SOG'LIK (SIXAT-SALOMATLIK) | | |
Просмотров: 1409 | |
Похожие материалы
Shahzoda ft. Shoxrux - Ket mp3
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Время: 11:50
Добро Пожаловать, Гости
Добро Пожаловать, Гости
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. |
Сделать бесплатный сайт с uCoz