Силуанов Россия доллардан воз кечиши мумкинлигини айтди


Россия иқтисодиётининг нефть ва газ даромадларига боғлиқлигининг 20-30 фоизга тушиши мамлакатга доллардан воз кечишга имкон яратиб бериши мумкин. Бу ҳақда Россия молия вазири Антон Силуанов Санкт-Петербург давлат университетида сўзлаган маърузасида маълум қилди.
“Биз долларнинг катта қисмини экспорт ҳисобига оламиз, айниқса бу хомашё экспортига тааллуқли, шу боис долларга кучли боғланиб қолганмиз. Қачон доллардан қутулишимиз мумкин? Ички иқтисодиётимиз ривожланганда, ички инвесторларимиз кўпайганда, нефть ва газ даромади бюджет даромадларининг 20-30 фоизини ташкил қилганда. Ҳозир бу кўрсаткич 50 фоизга тенг. Шунда бюджетимиз доллардан воз кеча олади, лекин бу фақат бюджет бўлади”, – унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.
Шунингдек, Силуанов рубль курсининг ўзгарувчанлиги ортда қолганлигини таъкидлаб ўтди.


Категория: DUYNO XABARLARI | Теги: доллар, россия, Силуанов
Просмотров: 2611 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 13:59
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz