"Sport" телеканали қачон Испания ва Англия футболини кўрсатади?

Ўзбекистон телевидениесидан ушбу ўйинлар трансляцияси учун 1 миллион евро сўралган.

Мана Европада футбол мавсуми бошланибди ҳамки "Спорт" телеканали хали биронта ҳам Испания, Англия ёки Италия чемпионати ўйинларини жонли эфирга узатмаяпти. Аксинча, авваллари деярли намойиш этилмайдиган Франция ва Германия чемпионати ўйинларини кунда-кунора томоша қилиш мумкин. 

Гарчи бунинг сабабларидан баъзилар аллақачон хабардор бўлсада, аксарият футбол мухлисларини ушбу жумбоқ қийнаб келаётган эди. Daryo.uz сайти ушбу масалага аниқлик киритишга уриниб кўрди. 

Маълум бўлишича, шу пайтгача "Sport" телеканали муаммосиз намойиш этиб келган Англия премер-лигаси ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Козоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Молдавия, Грузия, Беларусь давлатларида AMI (Advisers Media International) компаниясига тегишли экан.

Италия ва Испания биринчилиги ўйинлари эса EBEL (Eurasian Broadcasting Enterprise LTD) компаниясига тегишли. Манбанинг айтишича, Ўзбекистон МТРКдан ушбу трансляциялар учун 1 миллион евро сўралган. Айни вақтда Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси кўп сонли футбол ишқибозлари талабидан келиб чиқиб, ушбу чемпионатлар ўйинларини жонли эфирга узатишни бошлаш бўйича музокаралар олиб бормоқда. 

Айтиш керакки, "Sport" телеканали аудиториясини асосан футбол мухлислари ташкил этади. Ўзбекистонда айниқса Англия ва Испания чемпионатига қизиқиш кучли. Футбол бўйича ўтказиладиган нуфузли турнирлар трансляцияси вақтида эса телеканалга келадиган рекламалар сони ҳам ошиб кетади. 

 Manba:darakchi.uz



Категория: SPORT YANGILIKLARI | Теги: Sport
Просмотров: 1740 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 04:48
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz