Сурхондарёлик эркак рашк устида рақибини кетмон билан уриб ўлдириб қўйди


Сурхондарё вилоятининг чекка қишлоқларидан бирида эридан ажрашиб, уйига қайтган қиз атрофида ҳосил бўлган “муҳаббат учбурчаги” иштирокчилардан бирининг фожиали ўлими билан якун топди. Воқеа тафсилотлари “Ҳуқуқ” газетасида келтирилди.Айтилишича, эридан ажралиб келган Гулноза қишлоқдоши Фозилга ёқиб қолган. Гарчи рафиқаси ва болалари бўлса ҳам, Фозил турли йўллар билан аёлни ўзаро муносабатлар ўрнатишга кўндирган. Бир муддат улар учрашиб туришган. Сўнг Фозилнинг аёли бундан хабар топиб, Гулноза билан жанжаллашган. Кўплаб можаролардан сўнг Гулноза ва Фозил ўртасидаги муносабатлар узилган.Бу орада Тўра исмли бошқа бир йигит Россиядан қайтиб келган. У ҳам оиласидан ажрашиб кетган бўлиб, Гулноза билан турмуш қуришни режалаштирган. Бир нечта суҳбатдан сўнг қизнинг розилигини олган.Бир куни уларни бирга кўриб қолган Фозил маст ҳолда жанжал кўтарган. Даҳанаки жанг эркаклар ўртасидаги муштлашувга айланиб кетган. Шунда Фозил қўлига кетмон олиб, у билан рақибини уриб ўлдириб қўйган.
Суд ҳукмига кўра узоқ йилга озодликдан маҳрум қилинди.



Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR
Просмотров: 1486 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 01:57
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz