Тезда тил ўрганиш ҳақида одамлар орасида юрган уч сафсата
Лекин сизу биз бундай инсонлар эмасмиз шундайми? Шунинг учун бу сафсаталарни ҳозироқ ҳал этишимиз керак!
Ақл ёшда эмас, бошда деган нақлни эшитган бўлсангиз керак. Худди шундай ўзингиздан ҳаракат бўлмаса, янги тил ўз-ўзидан миянгизга тушиб қолмайди. Болалар ривожланиш жараёнларида муттасил равишда ён-атрофларидаги дунёни ўрганишади (ҳатто тушларида ҳам). Ҳатто тиллари чиқиб, гапиришларига ҳам йиллар керак бўлади. Болаларнинг мияси катталарникидек ишламагани боис, улар сўзларни тез ва осон ёдларида сақлаб қолишади. (Билмадик, сизда тил ўрганиш ва гапира олиш учун қанча кеч бўлди? Аслида бу аҳамиятсиз нарса). Ахир сиз кап-катта одамсиз-ку! Дунёни яхши идрок этасиз, фикрларингизни равон ифодалай оласиз ва умуман, нима учун тил ўрганмоқчи эканлигингизни ҳам тушунасиз. Бунинг устига мавжуд грамматик қоидалар тил ўрганишингизни янада осонлаштиради.
Бошиданоқ тан олинг, тил ўрганиш, вақтни зое кетгазиш дегани эмас-ку, тўғрими? Хорижий тилларни унча мукаммал ўрганмасангизда, бироқ бунинг оқибатида дунёқарашингиз кенгаяди. Ишда ёки шахсий ҳаётда хорижий тилда мулоқотда бўлиш, янги имкониятлар эшигини очиб беради.Тил ўрганиш вақт кетказиш ёки ўйин-кулгу дегани эмас. Тан олиш керакки, оддий инглиз тилини юзаки билиш ҳам бугунги замон талаби бўлиб қолаётир. Янги иш топишни хоҳлайсизми? Тил билиш яхши ишга жойлашишингизга сабаб бўлади. Ер юзи бўйлаб саёҳат қилишни, турли давлатларда бўлишни истайсизми? Тил ўрганиш сизга бундай имкониятни ҳам беради. Сиз пулларингизни шунчаки ҳавога совуриб, у ерларда айланиб келишингиз ҳам мумкин. Аммо тил билсангиз борган ерингиз билан янада яқинроқ танишишингиз, маҳаллий аҳоли вакиллари орасидан дўст орттиришингиз, у ернинг урф-одатлари ва маданияти ҳақида янада кўпроқ нарса билиб олишингиз мумкин бўлади.Тил ўрганаман деб тиришиб, ёпишиб ётишнинг ҳожати йўқ. Бу ишга ижодий ёндошинг! Масалан автомобиль тиқилинчида аудио воситалар ёрдамида ёки тунда ўша тилдаги фильмларни томоша қилиб ҳам ўрганса бўлади. Тил ўқитувчиси билан эркин мавзуда гаплашиш ҳам ёрдам беради. Ҳамма гап хоҳишда, вақт топилаверади.
Мана бу баҳона тил ўрганишдан қочиш учун яхши восита ҳисобланади. Шундай эмасми? Аммо сиз тилни нима учун ўрганаётганингизни қалбан тушуниб етсангиз, бу каби муаммолар сизга сариқ чақадек арзимас бўлиб кўринади. Тилни мустақил ўрганишингиз мумкин, бироқ ўқитувчи сизга тўғри талаффуз қилиш ва бошқа қоидаларни ўзлаштириб олишга катта ёрдам беради. Бу унча катта муаммо эмаску, ахир!Тил ўрганиш учун алоҳида курсларга ёки репетиторга боришнинг ҳожати йўқ. Сизда шунчаки хоҳиш ва интернет бўлса бўлгани. Айрим тил ўргатувчи сайтлар, масалан, “italki” сизга бу борада катта ёрдам беради. Сиз у ердан ўзингизга муносиб ўқитувчи танлаб оласиз ва вақтни ҳам ўзингиз белгилайсиз. Бу сизга унчалик қимматга ҳам тушмайди. Бунинг учун сиз ҳеч қаерга чиқмайсиз ва скайп ёрдамида ўқитувчингиз билан мулоқот қилаверасиз.Хуллас, таслим бўлманг! Бу, аввало, ўзингизга керак. Янги тилни ўрганиш билан ўз тафаккурингизни ҳам юксалтиринг. Зеро, бизнинг вазифамиз ўқиш ва ўрганиш! | |
Категория: BILASIZMI? | | |
Просмотров: 2469 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Добро Пожаловать, Гости