Тоғ ўпирилиши оқибатида 176 киши бедарак йўқолди

АҚШда тоғ жинслари ўпирилиши оқибатида қурбонлар сони 14 кишини ташкил қилди. Қутқарувчилар тупроқ қатлами остида яна 6 кишининг жасадини топишди.   NBC телеканалининг хабарига кўра, ўпирилишдан сўнг 176 киши бедарак йўқолган.

Аввалроқ уюм остида 18 дан 118 нафаргача одам бўлиши мумкинлиги хабар қилинган эди. Янги кўчкилар хавфи борлиги сабабли геологлар қидирув ишларини тўхтатиб туришни маслаҳат беришди, шу сабабли қутқарув ишларини олиб бораётган барча ходимлар ҳалокат ҳудудидан вақтинча чақириб олинди.
 
Ўпирилиш шанба куни Сиэтл шаҳридан шимолдаги ҳудудда содир бўлди. Офат оқибатида 30 та уй вайрон бўлган. Шунингдек, кўчган тупроқ қатламлари Стилагуамиш дарёси йўлларидан бирини беркитиб йўйди ва сув тошиши хавфини пайдо қилди.  Ҳукумат дарё бўйида яшовчи аҳолини эвакуация қилишни тавсия қилди.



Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR | Теги: Тоғ ўпирилиши
Просмотров: 1242 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 13:32
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz