Тошкентда тухум нега қимматлашди?
Сўнгги ярим ой ичида Тошкент дўконларида тухумнинг нархи 300-400 сўмга ошиб кетди. Кейинчалик нархлар хиёл тушган бўлса ҳам, улар ҳанузгача мўътадил эмас. Таъкидланишича, мамлакатда 2015 йил кўрсаткичларига мувофиқ мавжуд корхоналарнинг салоҳияти киши бошига 157 дона тухум етказиб беришга етарли. Йилнинг биринчи ярмида 2.8 млрд дона тухум етказиб берилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11.6 фоизга кўпроқдир. 2010 йилда аҳоли ўртасида тухум истеъмол жон бошига 110-120 донани ташкил қилган бўлса, жорий йилда ушбу кўрсаткич 180-190 донага етиши мумкин. Шунга қарамай, тухум нархи тавсия қилинган 270-300 сўмдан икки баробарга ошиб, ўртача 530-600 сўмни ташкил қилмоқда. Бу ҳолатнинг сабабини “Паррандасаноат” уюшмаси раҳбари ўринбосари Пўлат Раҳматуллаев тушунтиришга уриниб кўрди. “Сўнгги беш йил ичида паррандалар озуқа нархи ҳам 2.5-4 бараварга ошган, - деди у “Даракчи” газетаси билан суҳбатда. – Бу пайт ичида тухум нархи бор-йўғи 1.5 марта ошди, холос. Жорий йил бошидан бери тухумнинг таннархи 300-320 сўмга тўғри келмоқда. Бироқ айрим хўжаликлар унинг донасини 250-300 сўмдан сотишган. Бу эса хўжаликларга катта зиён келтирган. Бу ўз навбатида айрим парранда фабрикаларини инқироз ёқасига олиб келди. Озуқа нархининг ҳам ошиб кетаётгани бу ҳолатни янада кескинлаштирди. Натижада бугунги кунда тухумнинг таннархи 410-430 сўмга етиб қолди”. “Тез орада нархлар тушиши кутилмоқда, - сўзида давом этди амалдор. – Ҳозир парранда фабрикалари тухумни 450-500 сўмдан етказиб беришмоқда. Бу нарх уларни инқироздан сақлаб қолишда ёрдам беради, деб умид қиламиз | |
Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR | |
Просмотров: 1545 | |
Похожие материалы
Shahzoda ft. Shoxrux - Ket mp3
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Время: 21:50
Добро Пожаловать, Гости
Добро Пожаловать, Гости
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. |
Сделать бесплатный сайт с uCoz