Туркия артиллерияси Сурия ҳудудини ўққа тутди

Туркия артиллерия қўшинлари Сурия ҳудудини ўққа тутди. Бу ҳақда 31 март, душанба куни Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар берди .

Бу бир ҳафта аввал Сурия ракетаси Туркиянинг Хатай вилоятига учиб тушиб, суриялик қочоқ аёлни ўлдирганига жавобан амалга оширилган ҳаракат бўлди. Хабар беришларича, ҳалок бўлган кекса аёл яқин орадаги масжидга ракета келиб урилганида қочоқлар лагерида турган бўлган.

«Бизнинг янги ҳарбий доктринамизга асосан, артиллериямиз Сурияга томон жавоб зарбаларини берди», – дейилади Хатай вилояти маъмурияти вакилининг расмий баёнотида.

Куни кеча Туркияда маҳаллий ҳокимлик органларига бўлган сайловларда бош вазир Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Адолат ва тараққиёт партияси ғолиб чиқди, сайлов натижалари эълон қилинганидан сўнг ҳукумат раҳбари «Сурия Туркия билан уруш ҳолатида турганини» эълон қилганди.



Категория: DUYNO XABARLARI | Теги: Туркия артиллерияси Сурия ҳудудини
Просмотров: 1074 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 17:50
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz