UNESCO: Дунёда 57 млн. бола саводсиз

Дунё бўйича 57 миллион болада мактабда ўқиш имконияти йўқ. Бу ҳақда Қатар пойтахти Дохада ўтказилган таълим бўйича бутунжаҳон инновация саммитида ЮНЕСКО бош директори Ирина Бокова маълум қилди.


"Дунё жуда тез ўзгармоқда, янгидан-янги истиқболлар ва имкониятлар очиляпти. Сайёрамиздаги ҳар учинчи инсон Интернетдан фойдаланади, 7 миллиард киши мобил телефон ишлатади. Бироқ, шунга қарамасдан, жуда кучли ва мураккаб муаммолар мавжуд, - дея иқтибос келтиради ИТАР-ТАСС Бокованинг сўзларидан. Унинг айтишича, сифатсиз таълим туфайли 250 миллион нафар бола ўқиш ва ёзишни билмайди. Ҳолбуки, таълим олиш инсоннинг бош ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Ушбу ҳуқуқ кўпгина мамлакатларда бузилмоқда.


Болалар ҳеч бўлмаганда бошланғич таълимни ололмаётганига асосий сабаб сифатида қашшоқлик ва уларнинг асосан қуролли низолар зоналарида яшаши келтирилган.

 Manba:darakchi.uz



Категория: DUYNO XABARLARI | Теги: UNESCO
Просмотров: 1165 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 12:13
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz