Ўзбек киноси: нега барча фильмларда ота-она бир хил?


Ўзбекистонда охирги йилларда кўплаб фильмлар ишлаб чиқарилмоқда. Аксарияти маиший мавзуларга йўналтирилган бу картиналарда оила аъзолари, шу жумладан, ота-оналар образлари ҳам ўйинчи кадрининг ажралмас қисмига айланиб қолмоқда.Аммо негадир аксарият

фильмларда ота-она ролини айнан бир хил актёрлар ижро этади. Актёрлар ҳар қанча истеъдодли бўлмасин, бу киноларни бир хил қилиб қўймоқда, ҳатто томошабинлар айримларини бир-биридан фарқлай олмай қолмоқда. Бу масала “Даракчи” газетасида ёритилди.“Истасангиз, синаб кўринг: сўнгги йилларда суратга олинган хусусий кинокартиналар титрини ўтказиб, томоша қилинг-а! Бош қаҳрамонлар тугул, уларнинг ота-онаси ҳам фильмдан фильмга кўчиб юргани боис соатлаб битта кинокартинани кўраётгандек бўласмиз”, - деб ёзади журналист.“Меҳробдан чаён” видеофильмидаги Нигоройим, “Увайсий”даги Нодирабегим каби тарихий фильмларда тобланган

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева ҳам режиссёрларнинг “она қолипи”га тушиб қолган”, - сўзида давом этади у. Дарҳақиқат, келтирилган рўйхатдан маълум бўладики, охирги 5-6 йил ичида актриса 5та фильмда бош қаҳрамоннинг онасини гавдалантирган.Лекин унинг ҳамкасби Саида Раметова 12 йил ичида ижро этган “она” ва “қайнона”лари ҳар қандай рекордни янгилашга қодир – бу давр ичида актриса қарийб 20та картинада худди шунақа образни гавдалантирган.Эркак актёрлар ичида бу борада биринчилик Убайдулло Омонга тегишли: 8 йил ичида актёр 10дан ортиқ “ота”ларни экранда намойиш этиб берган. Унинг бу борадаги доимий рақобатчиси бўлган Матёқуб Матчонов ундан кўрсаткичлари бўйича бироз ортда қолмоқда.



Категория: SHOU-BIZNES habarlari
Просмотров: 1317 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 09:14
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz