Ўзбекистон 1,536 млрд АҚШ доллар хорижий инвестиция ўзлаштирди

Ўзбекистоннинг биринчи ярим йилликда ўзлаштирган хорижий инвестиция ва кредитлари ҳажми биринчи ярим йилликда 1,536 млрд АҚШ долларини ташкил қилди. Бу хақда Ўзбекистон республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги хабар беради.

Вазирликнинг маълумотларига қараганда, инвестицион дастур доирасида I ярим йилликда ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми 1,536 млрд АҚШ долларни ташкил қилди, бу эса ўтган йилнинг ҳудди шу даврига нисбатан 30,7% кўпдир.

Ўзбекистон 2013 йилнинг январ-июн ойларида Хукумат гарови остида 363,4 млн АҚШ доллар инвестициялар ўзлаштирди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 44,9% кўпни ташкил қилди.

Хисобот даврида ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми эса 1,173 млрд АҚШ долларини ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 26,8% кўп бўлди.

 



Категория: INTERNET TARMOG'I | Теги: АҚШ доллар, хорижий, Ўзбекистон, 536 млрд
Просмотров: 1408 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 14:23
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz