Ўзбекистон Африкадаги давлатларга енгил автомобилларни экспорт қилмоқда


Ўзбекистон Африка ва Жанубий Американинг илгари савдо муносабатлари ўрнатилмаган 13 давлатига енгил автомобилларни экспорт қилмоқда.Жорий йил бошидан буён илгари ўз маҳсулотларини экспорт қилмаган 830 корхона экспорт фаолиятига жалб қилинди.Ўтган давр мобайнида автобус, оқ цемент, суюқ ва газсимон аргон, травертин ва сопол кошинлар, маиший газ, электр ва комбинацияланган плиталар, автомобиль ўриндиқлари, автомобилларнинг штампаланган деталлари, пайвандлаш ускуналари, янги турдаги консерваланган маҳсулотлар ва бошқа турдаги қиймати 102 миллион доллардан зиёд 199 турдаги янги товарлар экспортга етказиб берилди.ЎзА хабарига кура, Африка ва Жанубий Американинг илгари савдо муносабатлари ўрнатилмаган 13 давлатига (Ангола, Уганда, Бенин, Чад, Либерия, Камерун, Маврикия, Мадагаскар, Сомали, Марказий Африка Республикаси, Доминикан Республикаси) минерал ўғит, каолин, енгил автомобиллар ва бошқа маҳсулотлар экспорт қилинмоқда.«Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Маҳсулотлар экспортига кўмаклашиш бюроси томонидан йил бошидан буён ўз маҳсулотларини ташқи бозорга чиқариш бўйича 1133 корхонага маслаҳат хизматлари кўрсатилди, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаш, аккредитация, маҳсулот экспорти ва халқаро талабларни жорий этиш бўйича 29 халқаро шартнома тузилди.



Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR
Просмотров: 1050 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 23:20
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz