Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон – КХДР ўйини учун чипталар 6 ноябрь, соат 14:00дан бошлаб сотувга чиқарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берган.Барча секторлар учун чипталар нархи 15 000 сўм қилиб белгиланган. Фақатгина SIP тоифали чипталар нархи 30 000 сўм. Барча чипталар “Пахтакор” стадиони кассаларида сотилмоқда.Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасида 12 ноябрь куни КХДР терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув Тошкентдаги "Пахтакор" марказий стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 18:00да бошланади. Ўйинни Алиризо Фағони бошчилигидаги эронлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.Эслатиб ўтамиз, айни вақтда "H" гуруҳида КХДР терма жамоаси 5та ўйинда 13 очко тўплаган ҳолда пешқадам бўлиб турибди. Ўзбекистон эса гуруҳдаги рақибларидан бир ўйин кам ўтказган ҳолда 9 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
|