Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларида 8та медални қўлга киритди

Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги II Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчилари 1та олтин, 2та кумуш ва 5та бронза медали билан мамлакатимизга қайтиб келди

II Осиё ўйинларида 45 давлатдан 17 ёшгача бўлган 2,6 мингдан зиёд спортчилар 122 медаллар шодаси учун ўзаро кураш олиб борди. 

Унда Ўзбекистондан 64 нафар спортчи теннис, стол тенниси, қиличбозлик, енгил атлетика, сузиш, дзюдо, оғир атлетика, ўқ отиш, таэквондо ва баскетбол бўйича юртимиз шарафини ҳимоя қилди. 

Энг кўп медаллар дзюдочиларимизга насиб этди: Улуғбек Отамуродов ва Муҳриддин Мирзаёров кумуш, Диёра Келдиёрова ва Турсунпошша Нурметова бронза медалга сазовор бўлди. Шунингдек, ўқ отишда Рефат Гирфанов, таэквондо беллашувларида Ғанижон Хурилбоев ва Динорахон Мамадиброҳимовалар Ўзбекистон ҳисобига бронза медалларини қўшиб қўйишди. 

Маълумот ўрнида айтиш керакки, бундан 4 йил аввал Сингапурда ўтган илк Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси 3та бронза медалини қўлга киритганди. 

Manba: www.darakchi.uz



Категория: SPORT YANGILIKLARI
Просмотров: 1209 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 19:39
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz