27 октябрь-1 ноябр кунлари Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб, айрим жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорологиа хизмати маркази хабар килди.Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Ҳоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 29 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 30 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. 31 октябрь-1 ноябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 октябрь-1 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 29-30 октябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади, 31 октябрь-1 ноябрда кечаси 0-5° совуқгача, кундузи 0-5° илиқгача аста-секин пасаяди.Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, 29-30 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 31 октябрь-1 ноябрда ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли (ёмғир, 1 ноябрда айрим жойларда қорга айланиши мумкин) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 октябрь-1 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 29-30 октябрда 7-12° илиқ, 31 октябрь-1 ноябрда 3-8° илиқ, кундузи 29 октябрда 20-25° илиқ бўлади, 30 октябр-1 ноябрда 5-10° илиқгача аста-секин пасаяди.Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳаво ўзгариб турса-да 29-30 октябрда ёғингарчиликлар кутилмайди, 31 октябрь-1 ноябрда эса ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли (ёмғир, 1 ноябрда қорга айланиши мумкин) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 октябрь-1 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 29-30 октябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 17-22° илиқ, 31 октябрь-1 ноябрда кечаси 3-8° илиқ бўлади, кундузи 5-10° илиқгача пасаяди.Мамлакатимиз жануби – Сурхондарё вилоятида ҳам ҳаво ўзгариб туради, 29-31 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 1 ноябрда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 октябрь-1 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 29-31 октябрда 8-13° илиқ, 1 ноябрда 5-10° илиқ, кундузи 29-30 октябрда 22-27° илиқ бўлади, 31 октябрь-1 ноябрда 8-13° илиқгача аста-секин пасаяди.Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари аҳолиси ҳавонинг ўзгариб туришига гувоҳ бўлишади. 29-31 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 1 ноябрда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 29-31 октябрда 17-22° илиқ, 1 ноябрда 10-15° илиқ бўладиРеспубликамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 29-30 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 31 октябрь-1 ноябрда ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 октябр-1 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 29-30 октябрда кечаси 1-6° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади, 31 октябрь-1 ноябрда кечаси 0-5° совуқгача, кундузи 0-5° илиқгача пасаяди.
.
|