Ўзбекистонда 5 миллиондан ортиқ киши биопаспорт олди
Пойтахтимизда Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ИКАО) машина ўқийдиган ҳаракатланиш ҳужжатлари хавфсизлигини таъминлаш ва йўловчиларни идентификация қилиш тизимларини бошқариш масаласига бағишланган минтақавий семинар бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори офиси томонидан ташкил этилди. Семинарни ўтказишдан мақсад миллий мутахассисларни Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг машина ўқийдиган ҳаракатланиш ҳужжатлари соҳасида тавсия этилаётган амалиёти билан таништириш ва Ўзбекистоннинг бу борадаги тажрибасини намойиш этди, дея хабар беради ЎзА. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори Н.Тўрахўжаев, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, элчи Дьердь Сабо ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида авиаташишлар хавфсизлигини таъминлаш, авиатранспорт хизматларидан фойдаланадиган йўловчилар учун қулай шароит яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Давлатимиз раҳбарининг 2009 йил 23 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ва 2011 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонларига мувофиқ мамлакатимизда фуқароларнинг шахсий биометрик параметрлари ва белгиланган маълумотлари ҳақида ахборот жамланган электрон чип ҳамда юқори даражада ҳимояланган биометрик паспортни жорий этиш ишлари изчил давом этмоқда.
– Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти персоналлаштириш соҳасида дунёдаги энг илғор технологиялар қўлланилганининг ёрқин намунасидир, – дейди «Oberthur Technologies» компаниясининг (Франция) шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар лойиҳалари бўйича директори Тибо Субрия. – Мамлакатингизда шахсни идентификация қилиш тизимида фуқаролар ҳақидаги маълумотларни тўплашдан то чегара назоратини амалга оширишга қадар бўлган жараёнда хавфсизликнинг юқори даражаси таъминланган. Ўзбекистоннинг бу борадаги тажрибаси бошқа кўплаб мамлакатлар учун намуна бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Минтақавий семинар иштирокчилари уч кун давомида бутун дунёда машина ўқийдиган ҳаракатланиш ҳужжатлари тизимининг стандартлари, янги технологиялари ва уни янада ривожлантириш стратегиясини ўрганди. Халқаро экспертлар ва хорижий давлатлар вакиллари бу йўналишдаги ўз тажриба ва иш услуби билан таништирди. Семинарда, шунингдек, ИКАОнинг машина ўқийдиган ҳаракатланиш ҳужжатлари, ҳимояланган ҳаракатланиш ҳужжатларини тайёрлаш стандартлари, техник хусусиятлари, чегара назоратидан ўтишда ҳужжатни текширишнинг замонавий тизим ҳамда воситалари муҳокама этилди. | |
Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR | | |
Просмотров: 1209 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Добро Пожаловать, Гости