2016 йил 1 июлидан Ўзбекистонда қуввати 40 Втдан ортиқ бўлган чўғлама лампаларни ишлаб чиқариш, 2017 йил 1 январидан эса улардан фойдаланиш тўхтатилади. Истисно ҳолатлар фақатгина шу турдаги лампалардан фойдаланиш талаб қилинган алоҳида вазиятлар, масалан, технологик ускуналар, моторли транспорт воситалари, тиббиёт ва бошқа ихтисослашган қурилмалар учун тегишли бўлади.2016 йил 1 июлдан ижтимоий соҳа, саноат ва фуқаролик аҳамиятига молик объектларни лойиҳалаштириш, шаҳарлар ва вилоят марказларида ташқи ёритиш ишларида энергия тежамкор лампалар ва энергосамарадор электр қурилмалардан фойдаланиш кшриб чиқилади.
Nuz.uz сайти маълумотига кўра, бу ҳақда 2015 йил 20 октябрда қабул қилинган "Тежамкор лампаларнинг маҳаллий ишлаб чиқарилишини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамаси қарорида бу ҳақда сўз боради. Чўғлама лампалари ўрнига эса маҳаллий корхоналар томонидан тежамкор лампа ишлаб чиқариш ҳажми оширилади.Тахминларга кўра, ёруғлик диодли ва люминесценция лампалари ишлаб чиқариш ҳажми 2015 йилдаги 6,6 миллион донадан 2019 йилда 15,7 миллион донага қадар оширилади. Жумладан, “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси тизимидаги VestaElectric МЧЖ ХК ва PlasticModernity МЧЖ ҚК 2015 йилдаги 6,4 миллион донадан 2019 йилда 13 миллион донагача тежамкор лампа ишлаб чиқаришни бошлайди. EGL NUR МЧЖ ҚК (“Ангрен” МИЗ) ва YorqinChiroqlar МЧЖ ҚК (“Жиззах” МИЗ) 2019 йилда лампалар ишлаб чиқаришни 2015 йилдаги 0,22 млн донадан 2,2 млн донага қадар оширади.Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда 2010 йил сентябрь ойида импорт ўрнини босадиган тежамкор ва ихчам люминесценция лампалари ишлаб чиқариш бошланган еди. Ўшанда “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси тизимида “Neo Sun Light” қўшма корхонаси очилган. 2011 йил 2 июнда эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Энергияни тежайдиган лампалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва улардан фойдаланишга босқичма-босқич ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.Бундан аввалкор эса тежамкор лампаларнинг инсон саломатлигига таъсири тўғрисида хабар қилинган эди. Унга кўра, “чўғлама”лар билан бир қаторда, тежамкор лампалар ҳам объектларнинг тўғри нур қайтаришин бузади, бу бош оғриғи, чарчоқ, мадорсизлик ва кўзнинг хиралашувига сабаб бўлади. Оқ, совуқ рангли ёруғлик берадиган чироқлар билан жиҳозланган биноларда ишловчиларнинг кўриш қобилияти жуда пасайиб кетади. Шу боис иссиқ оқ ёки сариқ рангли чироқлар нисбатан хавфсиз саналади.
|