“Ўзбекнаво” cобиқ раҳбарининг адолатсизлиги!


Куни кеча бир клипга кўзим тушиб қолди. Ботир Қодиров ижросида. “Байрам” таронаси. 600 тага яқин омма иштирок этган бу клип юртимизнинг энг сўлим гўшалари манзаралари ва истиқлол шукуҳи билан бойитилган. Бироқ, бу қўшиқ сал олдинроқ, Мустақиллигимизнинг 24-йиллик тантанасида, бош майдонда янграганди. Қўшиқ фонограммасига оғиз қимирлатган ҳофиз эса бошқа эди. Ботир ундан илҳомландимикан? Шу жумбоққа аниқлик киритишни лозим топдик.
Хонандага яқин манбага кўра, “Байрам” таронасининг асл эгаси Қодировдир. Қўшиқни Иқбол Муҳаммаджон ёзган. Унда қандай қилиб, бошқа биров “эга” чиқиб қолди?
Бундан бир неча йил олдин “Ўзбекнаво” собиқ бош директори А.Ҳайдаров Ботир Қодировни хонасига чақиради. Бу пайтда Ботир Қодировнинг лицензияси тўхтатилган эди. Вазиятдан фойдаланиб, Қодировга шу қўшиғини бошқа ҳамкасби куйлаб, майдонда ижро этилиши илтимос қилинади (балки, буйруқдир?! ). Хонанда бағрикенглик қилади (ёки бошқа чораси ҳам йўқ)! Бир марта куйланса, осмон узилиб ерга тушармиди? Бироқ, “Байрам” мамлакатимизнинг энг азиз, энг улуғ байрамида жаранг сочганида, унинг дилидан бир ўксик ўтади: “Ўз қўшиғимни майдонда ўзим куйлаб чиқсам эди...”
Бу йил “Байрам” яна жаранг сочди. Яна қўшиқнинг бегона “эга”си ижросида.
Ботир Қодиров эса бу гал жим қараб тура олмади. 4 йил олдин “Истиқлол”даги яккахон концертида жаранг сочган шу қўшиғига клип суратга олишга жазм этди.
“Ўзбекнаво”нинг собиқ раҳбари адолатсизлик қилмаганида, бир санъаткорнинг дили қаттиқ ранжимас эди. Бу кичик мақолани ёзишга ҳам асос бўлмасди. Ҳар қандай таклиф ва қарорда адолатли бўлмоғимиз даркор! Айниқса, раҳбарлар!

 
Жасур ҲАМРОЕВ


Категория: SHOU-BIZNES habarlari | Теги: Ўзбекнаво
Просмотров: 953 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 18:07
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz