Yolg'on Chiqdi (Sher)


Мен йиғласам оламга ўт сачраб кетди,
Дунё айтган эртакларинг ёлғон чиқди.
Кузакларнинг ҳовурлари кўкка етди,
Гулни қучсам қучоғимдан илон чиқди.
 
Сен билганни мен билмайман, Худо билар,
Бунда мендай борми яна кўнгил тилар?
Қучоғингдан хазонларнинг ҳиди келар,
Қанча қилмай юрагим сен томон чиқди.
 
Шеърга бердим, шеърга сиғмас кўнглимни мен,
Не қилай ҳеч ерга сиғмас кўнглимни мен,
Муҳаббати осмонларга тенглимни мен
Ўйлайвердим, кўксим тўла тикон чиқди.
 
Тушларимда ўлан айтган ҳой моможон,
Тўлмаяпти кўксимда бир жой моможон.
Менга бундай қарамасин ой моможон
Соғинч дарди бунчаларам ёмон чиқди.
 
Ярим ёлғон эртакларни сўзлайвериб,
Кўзим тиниб борар бахтни кўзлайвериб.
Шеърларидан мен ўзимни излайвериб
Топганларим ярим ҳовуч хазон чиқди.
 
Ҳаёт мени тош йўллардан судраб борар,
Ишқим ғамнинг елкасида мудраб борар.
Остонангдан бир кўнгил қон йиғлаб борар
Арзон чиқди, муҳаббатим арзон чиқди.


Категория: SMS SHERLAR | Теги: Yolg'on Chiqdi, Sher
Просмотров: 1710 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 20:12
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz