Чиройли кўринишга эга бўлган ва иштаҳаочар бу қовоқли пишириқни таомномангизга киритиб, оила аъзоларингизга тайёрлаб берсангиз, уларни хурсанд қилган бўласиз. Чунки бу жуда фойдали ва иштаҳаочар егулик.
Керакли масаллиқлар
• Қовоқ – 600 г.
• манний ёрмаси – 1/2 стакан.
• тухум – 2 дона.
• шакар – 4 ош қошиқ.
• ўсимлик ёғи – 3 ош қошиқ.
• туз – 1 чимдим.
Қовоқни пўсти ва уруғидан тозалагандан сўнг қирғичнниг каттароқ тишидан ўтказинг. Устига иккита тухумни чақиб солинг. Шакар ҳамда туз қўшиб аралаштиринг. Сўнг аралашмага манний ёрмасини қўшинг.
Ўсимлик ёғини ҳам қуйиб, ҳаммасини яхшилаб аралаштиринг.
Тайёр бўлган аралашмани ёғланган қолипга солиб, 25 дақиқага газ печига қўйинг.
200 даражали оловда пиширилади.
Таомни қаймоқ ёки қуюлтирилган сут билан безатиб, дастурхонга тортасиз.Ёқимли иштаҳа.