Зарур масаллиқлар: 600 гр. балиқ гўшти; маринадлаш учун: 250 мл. сув, 100 мл. ўсимлик ёғи, 2 ош қошиқ сирка, туз, мурч; қийма учун: 150 гр. пишлоқ, 2 дона қайнатилган тухум, 2 бош пиёз, бир боғ петрушка.
Тайёрланиши:
- 1. Маринадлаш учун мўлжалланган масаллиқларни аралаштиринг. Балиқ гўштини ўртасидан иккига ажратиб, аралашмага солинг-да, 25-30 дақиқага маринадлаб қўйинг.
- 2. Пиёзни майдалаб тўғраб, қиздирилган ўсимлик ёғида қовуринг. Кўкатлар ва қайнатилган тухумни майдалаб тўғранг. Масаллиқларни аралаштириб, туз, мурч солинг.
- 3. Пишлоқни қирғичдан ўтказинг.
- 4. Балиқ гўшти бўлаги устига аввал пишлоқ қиридинси, сўнгра қиймани солинг. Қолган пишлоқ қириндисини ҳам солиб, иккинчи бўлак балиқ гўшти билан ёпинг. Истасангиз, устига майонез суртиш мумкин. Балиқ гўштини зар қоғоз (фольга)га ўраб, 250 даражада қиздирлиган газ печига 20 дақиқага қўйинг.
Тайёрланиш вақти: 1 соат. 4 кишилик.
|