Зарур масаллиқлар: 600 гр. балиқ гўшти; маринадлаш учун: 250 мл. сув, 100 мл. ўсимлик ёғи, 2 ош қошиқ сирка, туз, мурч; қийма учун: 150 гр. пишлоқ, 2 дона қайнатилган тухум, 2 бош пиёз, бир боғ петрушка. 

Тайёрланиши:

  • 1. Маринадлаш учун мўлжалланган масаллиқларни аралаштиринг. Балиқ гўштини ўртасидан иккига ажратиб, аралашмага солинг-да, 25-30 дақиқага маринадлаб қўйинг. 
  • 2. Пиёзни майдалаб тўғраб, қиздирилган ўсимлик ёғида қовуринг. Кўкатлар ва қайнатилган тухумни майдалаб тўғранг. Масаллиқларни аралаштириб, туз, мурч солинг. 
  • 3. Пишлоқни қирғичдан ўтказинг. 
  • 4. Балиқ гўшти бўлаги устига аввал пишлоқ қиридинси, сўнгра қиймани солинг. Қолган пишлоқ қириндисини ҳам солиб, иккинчи бўлак балиқ гўшти билан ёпинг. Истасангиз, устига майонез суртиш мумкин. Балиқ гўштини зар қоғоз (фольга)га ўраб, 250 даражада қиздирлиган газ печига 20 дақиқага қўйинг. 

Тайёрланиш вақти: 1 соат. 4 кишилик.

Категория: Pazandalik Sirlari | Просмотров: 2742 | Добавил: ADMIN2 | Дата: 20.02.2016 | Комментарии (0)


Чиройли кўринишга эга бўлган ва иштаҳаочар бу қовоқли пишириқни таомномангизга киритиб, оила аъзоларингизга тайёрлаб берсангиз, уларни хурсанд қилган бўласиз. Чунки бу жуда фойдали ва иштаҳаочар егулик. 

Керакли масаллиқлар
•  Қовоқ – 600 г.
•  манний ёрмаси – 1/2 стакан.
•  тухум – 2 дона.
•  шакар – 4 ош қошиқ.
•  ўсимлик ёғи – 3 ош қошиқ.
•  туз – 1 чимдим.

Қовоқни пўсти ва уруғидан тозалагандан сўнг қирғичнниг каттароқ тишидан ўтказинг. Устига иккита тухумни чақиб солинг. Шакар ҳамда туз қўшиб аралаштиринг. Сўнг аралашмага манний ёрмасини қўшинг.  

Ўсимлик ёғини ҳам қуйиб, ҳаммасини яхшилаб аралаштиринг. 

Тайёр бўлган аралашмани ёғланган қолипга солиб, 25 дақиқага газ печига қўйинг.  

200 даражали оловда пиширилади.  

Таомни қаймоқ ёки қуюлтирилган сут билан безатиб, дастурхонга тортасиз.Ёқимли иштаҳа.

Категория: Pazandalik Sirlari | Просмотров: 4147 | Добавил: ADMIN2 | Дата: 20.02.2016 | Комментарии (0)

Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz