АҚШ Россия билан ҳамкорликни тўхтатди

АҚШ Украинада бўлиб ўтаётган воқеалар сабаб Россия билан савдо ва инвестицион музокараларни тўхтатди. Бу ҳақда журналистларга АҚШ савдо вакили Майкл Фроманнинг матбуот котиби хабар берди.

Биз иқтисодий алоқаларни яхшилаш учун Россия билан кутилаётган савдо ва инвестицион музокараларни тўхтатдик, - дейди савдо вакили.

Шунингдек, юқорида айтилган сабабларга кўра АҚШ мудофаа вазирлиги ҳам Россия билан ҳарбий ҳамкорликни ҳам тўхтатди. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Жон Кирби хабар берди. 

Мудофаа вазирлиги россиялик ҳарбийлар билан ҳамкорликни юқори баҳолайди, бироқ сўнгги пайтлар Украинада бўлиб ўтаётган воқеалар сабаб биз АҚШ ҳамда Россия орасидаги ҳарбий ҳамкорликни тўхтатдик, - дейди Пентагон вакили.


Жон Кирбининг сўзларига кўра, АҚШ ҳарбийлари Европа ва Ўрта ер денгизидаги дислокация жойларида қолишади.



Категория: DUYNO XABARLARI | Теги: АҚШ, россия
Просмотров: 1856 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 13:39
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz