Россия мамлакатдаги барча АҚШ компанияларини мусодара қилмоқчи


Федерация кенгаши Россияга қарши санкциялар қўлланилган тақдирда, мамлакат ҳам қараб турмай зудлик билан жавоб қайтаришини маълум қилди.

Бу ҳақда Федерация кенгашининг Конституцион қонунчилик бўйича қўмита раҳбари Андрей Клишас маълум қилди.

"Агарда ғарб мамлакатлари ва Европа иттифоқи мамлакатимизнинг Украинада фуқароларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ фаолияти учун Россияга қарши санкциялар қўлашса, шунга яраша биз ҳам чора кўрамиз. Биз қонун доирасида жавоб қайтариб, АҚШ ҳамда санкцияга қўшилган давлат компаниялари активлари, мол-мулки ва ҳисоб рақамларини мусодара қилишимиз мумкин”,-дейди Андрей Клишас. 

Ҳозир бу борада қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Яқин кунларда қонун лойиҳаси президент ва ҳукуматга чет эл компанияларининг мол-мулкини мусодара қилиш, ҳисоб рақамларини эса музлатиб қўйиш ваколатини тақдим этади. 

"Биз Россияга нисбатан қўлланилган ҳар қандай санкцияларни жавобсиз қолдирмаймиз. Саломга яраша алик бўлади”,-дейди Клишас. 

Эслатиб ўтамиз, 4 март куни АҚШ Украинада бўлиб ўтаётган воқеалар сабаб Россия билан савдо ва инвестицион музокараларни ҳамда ҳарбий ҳамкорликни тўхтатган эди. Шунингдек, Россия Федерациясининг Украина ҳудудига киришига нисабатан "Катта саккизлик" давлатлари  жорий йилнинг июн ойида Сочи шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган G8 саммитига тайёргарлик ишларини тўхтатишга қарор қилишди. 



Категория: DUYNO XABARLARI | Теги: АҚШ, россия
Просмотров: 1574 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 13:30
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz