Австралия ҳукумати йўқолган Boeing бўлаклари топилганини тасдиқлади

Австралия ҳарбий-ҳаво кучларининг P-3 Орион самолёти Ҳинд океанида Malaysia Airlines авиакомпаниясининг йўқолган Boeing 777 лайнери бўлаклари топилганини таҳмин қилмоқда. 

Шунингдек, Австралия бош вазири Тони Эббот ушбу бўлаклар Хитойнинг Ил-76 самолёти экипажи аниқлаган жисмлар эмаслигини маълум қилди.

Ҳинд океанининг жанубида шубҳали жисмлар кўрингани ҳақида Хитойнинг ИЛ-76 ҳарбий самолёти хабар берган эди. АҚШнинг P8 Poseidon самолёти бу хабарга аниқлик киритиш мақсадида кўрсатилган жойга учиб борди. Аммо, самолёт бўлаклари дея таҳмин қилинган жисмларни топилмади, дейилади Австралия денгиз ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси  баёнотида. 

Австралиянинг Орион экипажи эса икки жисм ҳақида хабар берган, улардан бири сариқ, думалоқ, иккинчиси олов ранг ва тўғри бурчакли шаклга эга. Улар Австралия соҳилларидан жанубий-ғарбда, Перт шаҳридан 2,5 минг км узоқликда топилган. Бу ҳақда ABC нашри хабар бермоқда. Аввалроқ сунъий йўлдош томонидан айнан ушбу ҳудудда бўлаклар борлиги аниқланган эди. 



Категория: DUYNO XABARLARI | Теги: boeing, Австралия
Просмотров: 1041 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 16:57
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz