Йўқолган Boeing’ни “Титаник”ни излагандек излашади

Австарлия ҳукумати Malaysia Airlines авиакомпаниясининг йўқолган лайнерининг қидирув ишларига кучли гидролокатор аппаратини жалб қилмоқчи.

“Bluefin 21” сув ости аппарати қидирув ҳудудининг 80 фоизини текшириб чиқди. Аммо, бу қидирувлар ҳозирча ҳеч қандай натижа бермади.

Австралия мудофаа вазири Дэвид Жонсоннинг айтишича, қидирув ишларига кучли бўлган гидролокатор жалб қилиниши мумкин. Бу ускунага ўхшаш қурилма ёрдамида 1985 йили Атлантика океани тубидан “Титаник” топилган эди.

“Кейинги қадам кучли ва чуқурликда ишлай оладиган гидролокаторни ишга солиш бўлади”,- дейди Жонсон.

Шунингдек, Австралия ҳукумати Малайзия, Хитой ва АҚШ вакиллари билан март ойида йўқолган лайнер қидирув ишларининг кейинги босқичларига ўтиш тўғрисида келишиб олди.



Категория: DUYNO XABARLARI | Теги: boeing, Титаник
Просмотров: 1296 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 20:36
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz