Британиялик фуқаро 25 йил давомида бир жуфт пайпоқ кийиб юрган

Британиялик 55 ёшли Фрэнк Тернбриж мамлакатдаги энг чидамли пайпоқлар соҳиби эканини оммага маълум қилди.


Тернбриж чорак аср олдин Глостер шаҳри бозоридан сотиб олган бир жуфт пайпоқ ҳозир ҳам унга хизмат қилмоқда. У пайпоқни ҳар ҳафтада кийишига қарамасдан, ўтган давр ичида нейлон ва шерстдан тайёрланган пайпоқларда бирортаям тешик пайдо бўлмаган. Фрэнк Тернбриж пантералар ва мушуксимонлар оиласига кирувчи бошқа йирик йиртқичларнинг миграциясини бутун дунё бўйлаб кузатувчи изқувар бўлиб ишлайди. У асосан пиёда юради, шу боис ўзининг ноёб пайпоқларидан жуда хурсанд.

"Рафиқам уларни ҳар ҳафтада ювади. Мен уларни доим, қишда ҳам, ёзда ҳам кияман. Улар жуда қулай", — дейди фахр билан Фрэнк Тернбриж.

 Manba:darakchi.uz



Категория: DUYNO XABARLARI | Теги: Британия, пайпоқ, жуфт, фуқаро
Просмотров: 1146 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 12:03
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz