Дунёдаги ўртача интернет тезлиги 3,3 Мбит/с га етди

"Akamai Technologies” компанияси дунёдаги ўртача интернет тезлиги ҳақидаги навбатдаги ҳисоботни тақдим этди.

2013 йил 2-чорагининг якунлари бўйича у 3,3 Мбит/с га етган, бу биринчи чоракдаги кўрсаткичдан бироз кўп. Шу билан бирга, интернетга уланишларнинг ярми 4 Мбит/с дан юқори тезликда юз бериши қайд этилмоқда. Ривожланган кенг полосали уланишларга эга ҳудудларда эса бу кўрсаткич сезиларли даражада юқори.


Бу борада етакчилик ҳамон Жанубий Кореяда қолмоқда — 13,3 Мбит/с, иккинчи ўринда Япония келаётир (12 Мбит/с), учинчи ўрин — Швейцарияда (11 Мбит/с), тўртинчи позицияни Гонконг (10,8 Мбит/с) эгаллаган, топ-5 таликни Латвия (10,6 Мбит/с) якунлади.

Ўртача максимал тезликлар Гонконгда (65,1 Мбит/с), Жанубий Кореяда (53,3 Мбит/с) ва Японияда (48,8 Мбит/с) қайд этилган. Латвия бу борада олтинчи позицияни эгаллади (44,6 Мбит/с).


Маълумотларни тўплаш жараёнида миллиарддан ортиқ уникал IP-манзиллардан кирган фойдаланувчиларнинг кўрсаткичлари таҳлил қилинди. Бунда фойдаланувчиларнинг энг кўп миқдори АҚШга (154,5 млн), Хитойга (113,9 млн) ва Германияга (38 млн) тегишли экани аниқланди.

 



Категория: TEXNOLOGIYA | Теги: интернет
Просмотров: 1322 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 03:58
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz