“Ўзбектелеком”: ҳар бир уйга оптик толали интернет кириб боради
Ўзбекистонда ҳар бир хонадонга оптик толали интернет кириб боради, деди “Ўзбектелеком” акционерлик компанияси раҳбарининг ўринбосари Жамол Мақсудов 30 ноябрь куни Ўзбекистон алоқа тарихи музейида бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларида кенг полосали технологияларнинг жорий қилинишига бағишланган мазкур анжуманда мамлакатимизнинг чекка ва чегараолди ҳудудларида ҳам сифатли интернет алоқасини жорий этиш юзасидан олиб борилаётган ҳамда келгусида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди. Хусусан, бугунги кунда Ўзбекистондаги мавжуд 13 мингдан зиёд аҳоли пунктларининг қарийб барчасига мобиль алоқа ва интернет етиб борган. Бироқ алоқа операторлари айрим аҳоли пунктларига молиявий жиҳатдан ўзини оқламаслиги сабабли қимматбаҳо ускуналарни ўрнатишга шошилгани йўқ. “Аҳоли сони кам бўлган пунктларга алоқа сифатини оширишга хизмат қиладиган ускуналарни ўрнатиш молиявий жиҳатдан ўзини оқламайди. Шу боис алоқа операторлари чекка қишлоқларга эмас, балки йирикроқ шаҳарларга базавий станцияларни ўрнатишни маъқул кўради. Бироқ бу қишлоқларда яшаб, меҳнат қилаётган аҳоли сифатли мобиль алоқа ва интернетдан фойдаланишга ҳақли эмас, дегани эмас. Биз мазкур масаланинг ижобий ечимини топишга ҳаракат қилаяпмиз, ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўргандик. Айрим давлатларда алоқа операторларига кичик аҳоли пунктларида фаолият кўрсатиши учун имтиёзлар берилган экан. Ўзбекистонда ҳам алоқа операторларига шундай имтиёзлар, афзалликлар беришни режалаштирмоқдамиз”, - деди Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Умид Аъламов. Тадбирда таъкидланганидек, бугунги кунда чекка ҳудудларда мобиль алоқа ва интернет сифатининг пастлигига электр энергияси билан яхши таъминланмагани ҳам сабаб бўлмоқда. Шу мақсадда барча аҳоли пунктларида электр энергияси бор-йўқлигидан қатъи назар, муқобил энергия манбаларини жорий этишга катта аҳамият қаратилган. Мазкур муқобил энергия манбалари таннархининг қимматлиги инобатга олинган ҳолда ўзбек олимлари иштирокида бир вақтнинг ўзида 3та тизим – Қуёш, шамол ва дизель ёнилғиси асосида электр энергиясини етказиб берадиган гибрид панелларни яратиш ва синовдан ўтказиш устида иш олиб борилмоқда. Айни пайтда мазкур панел синовдан ўтказилмоқда. Агарда 2-3 ой ичида синов ишлари муваффақиятли якунланса, шу асосда электр етиб бормаган бошқа ҳудудларда ҳам мобиль алоқа ҳамда интернет сифати яхшиланади. | |
Категория: INTERNET TARMOG'I | | |
Просмотров: 2867 | |
Похожие материалы
Shahzoda ft. Shoxrux - Ket mp3
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Время: 22:00
Добро Пожаловать, Гости
Добро Пожаловать, Гости
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. |
Сделать бесплатный сайт с uCoz