Танго лақабли ит Франциянинг Тур шаҳри суди томонидан гувоҳ сифатида чақирилди.
Ит эгаси бейсбол битаси билан ўриб, ўлдириб кетилган. Ит эса ушбу иш бўйича гувоҳлик бериши керак. Ҳимоя томон тергов ишида ноилмий йўл тўтишга қарши чиқди, дея ёзади Mirror нашри.
Тур шаҳри ҳукумати тергов тадқиқотини ўтказишди. Улар қотилликда айбланаётган шахсни бита билан аввал Танго, сўнгра бошқа ит ёнида зарба беришга мажбурлашди ва уларни реакциясини таққослашди. Бундан қадай ҳулоса чиқарилиши номаълум. Айбланувчининг адвокати терговнинг ушбу йўлдан фойдаланишини танқидлади ва ўз норозилигини билдирди.
“Ушбу тадқиқот хавфли прецедентни юзага келтиради. Наҳотки, Танго ўн панжасини юқорига кўтарса ёки ўз дўмини тишласа менинг мижозим қотил эканлиги ҳақида гувоҳлик берган бўлади? Ушбу йўллар Франция суди тизими асосини бузади”,-дейди адвокат.
Ушбу иш юзасидан тергов ишлари яна 1 ҳафтага чўзилиши мумкин. Ушбу ҳолат бемаъни кўрингани билан Францияда бундай ҳолат илк маротаба кузатилиши эмас.
Олти йил аввал Скуби лақабли ит мамлакатдаги илк гувоҳлик берган ҳайвон бўлган. У 59 ёшли эгаси ўлимининг ягона гувоҳи бўлган. Итга гумондор шахсни кўрсатишганида у катта овоз билан акиллаган. Ушбу иш юзасидан суд қандай ҳукм чиқаргани ҳақида маълумот берилмаган.
|