Миржалол Қосимов терма жамоани Осиё ўйинларига олиб боради

Миржалол Қосимов энди фақат миллий терма жамоада фаолият олиб боради. Шунингдек мураббий олдига Осиё ўйинларида иштирок этадиган терма жамоани бошқариш вазифаси ҳам қўйилган, дея хабар қолдирилди УФФнинг твиттердаги расмий саҳифасида. 

Олимпия терма жамоаси асосини ташкил қиладиган ва 2016 йилда Бразилияда бўлиб ўтадиган Олимпиадага чиқиш учун кураш олиб борадиган  Ўзбекистон U-22 терма жамоасига эса Шуҳрат Мақсудов устозлик қилишда давом этади.

4 апрель куни ЎФФ Ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда миллий терма жамоаларга оид бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, Ижроқўм қарорига кўра Миржалол Қосимов эндиликда фақат миллий терма жамоа бош мураббийи сифатида фаолият олиб борадиган бўлди.

Миржалол Қосимов  Осиё Ўйинларида иштирок этадиган терма жамоада ҳам бош мураббий сифатида ишлайди. Маълумот учун, 1991-92 йилларда туғилган ёшлардан иборат терма жамоа сентябрь ойида Инчхонда бўлиб ўтадиган Осиё Ўйинларида иштирок этади. Таъкидлаш жоиз, Осиё Ўйинларида иштирок этадиган терма янгидан тузилади ва бу терма жамоа олдига Инчхонда чемпион бўлиш вазифаси юклатилган. 

Шуҳрат Мақсудов эса, 1993- йилгача туғилган футболчилардан иборат терма жамоа (U-22) бош мураббийи сифатида ўз фаолиятини давом эттиради", - дейилади ЎФФ твиттерида келтирилган хабарда.



Категория: SPORT YANGILIKLARI | Теги: Миржалол Қосимов
Просмотров: 1167 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 19:52
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz